Image default
101 хабари

ҲАЁТ УЧУН ХАВФЛИ

Хонадонларимизда биз­ни ўраб турган нарсалар­нинг ёнғин хавфи хусуси­ятлари ҳақида нафақат болалар, балки айрим вақтларда катталар ҳам етарлича маълумотга эга бўлмайди. Хона­ларни безашда поли­мер материаллар, синтетикадан ясал­ган маҳсулотлар ва пластмассалар борган сари кўп қўлланилиб келин­моқда. Буларнинг деярли ҳаммаси осон аланга­ланади. Бу эса инсон соғлиғи ва ҳаётига хавф туғдиради. Кўпгина ҳолларда ёнғинларда инсонлар асосан ёш болалар юқори ҳароратда эмас, бал­ки рўзғорда ишлатиладиган жиҳозлар ёнганда ажралиб чиққан заҳарли моддалар би­лан тўйинган тутун таъсирида ҳаётдан кўз юмади.

Ҳатто шундай тутундан бир марта нафас олиш ҳам нафас йўлларининг ишдан чиқиши­га ва ҳаёт учун хавфли оқи­батларига олиб келиши мум­кин. Уйда ёнғин юз берганда агар ёнғин ўчиргич йўқ бўлса, ёнғин ўчириш воситаси сифатида қаттиқ матонинг намлангани яхши хизмат қилиши мумкин. Ёнаётган парда­ларни ваннага ташлаб, сув сепиш керак. Бошқа матолардан бўлган жиҳозларни ҳам шундай ўчириш мумкин. Деразаларни очиш умуман мумкин эмас, чунки кислород ки­риш билан аланга янада кучаяди. Шу сабабли ёнғин юз берган хона­ни жуда эҳтиёткорлик билан очиш керак, бундай ҳолларда биринчи навбатда ФВБ ёнғин қутқарув бў­лимига хабар бериш лозим.

Дилноза ХОШИМОВА,

ОЁХТТЭБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

Тарғибот таъсирсиз бўлмас

admin

ОБЪЕКТЛАРДА ТАРҒИБОТ

admin

АНИҚЛАНГАН МУАММОЛАР

admin

ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 9 ОЙИ ДАВОМИДА ШАҲАР ҲУДУДИДА СОДИР БЎЛГАН ЁНҒИНЛАР САБАБЛАРИ ВА КЕЛТИРГАН ЗАРАРЛАРИ

admin