Image default
Жамият

БАЙРАМГА 31,442 МЛРД. СЎМЛИК ОБЪЕКТ ТУҲФА ЭТИЛДИ

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида амалга оширилаётган йирик инвестициявий лойиҳалар доирасида комбинатга мамлакатимиз вилоятлари ҳамда хориждан келаётган меҳмонлар учун “Баҳор” меҳмонхонаси ҳудудида янги меҳмонхона биноси барпо этилди.

Шаҳримизга келаётган меҳмонларнинг вақтинчалик яшашларида қулай шароитлар яратиш мақсадида ОКМК раҳбарияти ташаббуси билан 2020 йил май-июнь ойларида қурилиши бошланган мазкур объект Ўзбекистон кончилик металлургия саноати ходимлари куни арафасида фойдаланишга топширилмоқда.

Замонавий, барча жаҳон стандартларига жавоб бера оладиган мазкур меҳмонхонанинг қурилиш ишларига пудратчи ташкилот сифатида «Modern Building Firm» МЧЖ жалб этилиб, лойиҳа ишларини «Partners Project» МЧЖ амалга оширди. 31,442 млрд. сўм (ҚҚСсиз) қийматдаги меҳмонхона 51 та хонадан иборат бўлиб, шулардан 9 таси люкс ва 42таси яримлюкс ҳисобланади. 102 нафар меҳмонга хизмат кўрсатиш имкониятига эга меҳмонхонада спорт машғулоти билан шуғулланувчилар учун заллар ҳам мавжуд. Бино 4 қаватдан иборат бўлиб, ақлли тизим билан жиҳозланган. Бунёдкорлар томонидан топширилган мазкур меҳмонхона Ўзбекистон кончилик металлургия саноати ходимлари кунига ўзига хос байрам совғаси бўлди.

ОКМК Ахборот хизмати

МАВЗУГА ОИД

«ҚУЁШЛИ ХОНАДОН»

admin

ГЕРМАНИЯ ФЕДЕРАЛ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ ОКМКГА ТАШРИФ БУЮРДИ

admin

“АММОФОС-МАКСАМ” АЖДА САЙЁР СЕМИНАР

admin

РАМАЗОН ОЙИ – ЖИСМИМИЗ ЗАКОТИ, ЖАННАТГА ЭЛТУВЧИ КЎПРИКДИР

admin