Image default
Суд амалиётидан

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ҲАМ БАНКРОТ ДЕБ ТОПИЛИШИ МУМКИН

Тўловга қобилиятсизлик вақтинча ва доимий бўлиб, бу тўғрисидаги ҳар қандай иш суд томонидан кўриб чиқилади. Қарздор пул мажбуриятларини бажармаса, унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.

Тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати, давлат статистика органлари ваколатли давлат органига устав фондида давлат улуши бўлган корхоналар ҳақидаги маълумотларни тақдим этиши шарт.
Ушбу Қонун билан жисмоний шахсларни ҳам банкрот деб топиш мумкинлиги белгиланди. Илгари қонунчиликда бундай тартиб-таомиллар назарда тутилмаган. Жисмоний шахсга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида судга ариза берган аризачи томонидан молиявий бошқарувчига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит ҳисобварағига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 7 баравари миқдорида олдиндан пул маблағлари ўтказилади.
Тўловга қобилиятсизликнинг соддалаштирилган тартиби қўлланилганда, агар қарздор билан бошқача келишув белгиланган бўлмаса, суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш харажатларининг ўрни қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза берган аризачи томонидан қопланади.
Бунда суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш учун суднинг депозит ҳисобварағига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 7 баравари миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилади. Суд бошқарувчисига ҳақ ҳар бир якунланган иши учун тўланади.
Қарздорни давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда судгача санация қилиш 12 ойдан 24 ойгача муддатга жорий этилади. Давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда судгача санация қилиш тартиб-таомили унинг самарасизлиги аниқланганлиги муносабати билан бекор қилиниши мумкин.
Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш суд мажлисида қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза иш юритишга қабул қилинганлиги тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан 2 ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши керак. Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриш алоҳида ҳолларда 1 ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари дарҳол ижро этилиши лозим.
Суднинг жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрими ёки жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб таомилини бошлаш тўғрисидаги қарори чиқарилгунига қадар ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга йўл қўйилмайди.
Жисмоний шахснинг мулкий ҳoлaти яxшилaнгaн тaқдирдa, крeдитoрлaр йиғилиши жисмоний шахснинг қaрзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш рeжaсигa ўзгaртишлар киритиш тўғрисидaги илтимоснома билaн судгa мурoжaaт қилишгa ҳaқли.
Ушбу Қонун кучга кириши билан 1994 йил 5 майдаги “Банкротлик тўғрисида”ги Қонун ўз кучини йўқотади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради

Улуғбек Ражабов,
Давлат активларини бошқариш агентлиги
Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
Тўловга кобилиятсизлик жараённи юритиш
бўлими бош мутахассиси.

МАВЗУГА ОИД

СУДДА ТАНИШИМ БОР, БАҲОСИ 4000 АҚШ ДОЛЛАРИ…

admin

ТЕЛЕФОННИ ОНАМГА КЎРСАТАМАН, ДЕБ…

admin

шартнома нотариал тартибда тасдиқланмаса…

admin