Image default
Жиноят ва жазо

ОШПАЗНИНГ “ОШИ” ҲАЛОЛ БЎЛСИН

Бизда «бировнинг ҳақи» деган тушунча мавжуд. Бу тушунча айниқса “боланинг ҳақи” бирикмаси билан алмаштирилса, кўз олдимизга биринчи галда боғча келади. Ҳа, афсуски, бугун нафақат шаҳримизда, деярли бутун республика МТТларида боғча боласининг ҳақига хиёнат қилиш ҳолатлари учраб турибди. Турли ОАВлари орқали бу ишга қўл ураётганлар очиқчасига танқид қилинаётган ва оқибати яхшилик билан тугамайдиган вазиятга олиб келиши уқтирилаётган бўлишига қарамай, таассуфки, бу ишни қайтараётганлар сони камайиб қолаётгани йўқ.

Жорий йил 15 март куни шаҳримиздаги 9-сонли МТТда ҳам худди шундай ҳолат кузатилган бўлиб, МТТнинг 3 нафар ходими ўзлари ишлаётган боғча ошхонасидан гўшт, шакар, сариёғ, тухум, сметана, пишлоқ, картошка, перловка ва ёғ каби маҳсулотларни олиб чиқиб кетишаётган вақтда шаҳар қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан қўлга тушди.
Ф.Алимова (исм-шарифлар ўзгартирилган), Н.Соипова ва З.Дўстовалар МТТ ошхонасидан олиб чиққан бу маҳсулотлар у даражада катта суммани ташкил қилмасада, ўзларига тегишли бўлмаган нарсаларни ўзлаштиришга уринганлар.
Суд МТТ ходималари ўз айбларига иқрорлик билдиришиб, чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий ва моддий шароитини инобатга олиб, ҳар уч нафар аёлга ҳам Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари, яъни 270 000 сўм жарима жазосини тайинлади.

Жамшид Қаршибоев,
шаҳар Қўриқлаш бўлими
бошлиғи, подполковник.

МАВЗУГА ОИД

АРЗИМАС ЖАНЖАЛ — ЧАҚИРГАН АЖАЛ

admin

ОНЛАЙН ЎҒРИЛИК

admin

2 КИШИ ЎЛИМИГА САБАБ БЎЛГАН АВАРИЯ

admin

“ТАШВИШ” ХАБАРИДАН ХАБАРСИЗ ЎҒРИ

admin