Image default
Жамият

МФЙ РАИСЛИГИГА САЙЛОВЛАР ҚАЧОН, ҚАЕРДА, ҚАНДАЙ ЎТКАЗИЛАДИ?

Жорий йилнинг 16 май кунидан бошлаб 30 май кунигача шаҳримизнинг барча маҳаллаларида муҳим тадбирлардан бири — Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказилади.

Бу йил шаҳримиздаги 51 та МФЙда ўтказиладиган МФЙ раислари сайлови ўтган йиллардаги сайловлардан сайлов ёшига тўлган фуқаролар умумий сонининг камида 12 фоизи миқдорида фуқаролар йиғинлари кесимида вакиллик нормасини белгилаш, сайлов бюллетенида номзодларнинг суратлари қўйилиши, сайлов тўлиқ яширин овоз бериш орқали ўтказилиши билан фарқ қилади. Хусусан, шаҳримиздаги 51 та маҳалладаги сайловда иштирок этадиган вакиллар сони эса 7494 нафардан иборат.
Жорий йил 16 май куни “Саховат” (ўтказилиш жойи: “Саховат” МФЙ), “Кимёгар” (ўтказилиш жойи: Кон-металлургия КҲК), Ислом Каримов МФЙ (ўтказилиш жойи: Ислом Каримов МФЙ) ва “Олтин” (ўтказилиш жойи: 15-мактаб) МФЙлари учун фуқаролар йиғинлари раисини сайлаш бўйича дастлабки сайловлар бўлиб ўтади.
17 май куни “Олмалиқсой” (ўтказилиш жойи: “МИСиС Олмалиқ шаҳар филиали), “Шош-илоқ” (ўтказилиш жойи: 17-мактаб), “Боғаро” (ўтказилиш жойи: 11-мактаб) ва “Рамазон” (ўтказилиш жойи: 22-мактаб) МФЙларида, 18 май куни “Коинот” (ўтказилиш жойи: 15-мактаб), Сўфи Оллоёр (ўтказилиш жойи: 80-сонли мактаб-интернат), Муса Жалил (ўтказилиш жойи: 2-мактаб) ва “Зарбулоқ” (ўтказилиш жойи: 10-мактаб) МФЙларида, 19 май куни “Юлдуз” (ўтказилиш жойи: 6-мактаб), “Бўстон” (ўтказилиш жойи: 15-мактаб) “Тошкент” (ўтказилиш жойи: 11-мактаб) ва Ғофур Ғулом (ўтказилиш жойи: 23-мактаб) МФЙларида, 20 май куни Ҳамид Олимжон (ўтказилиш жойи: 4-мактаб), “Кўрпасой” (ўтказилиш жойи: 19-мактаб), Абдулла Қаҳҳор (ўтказилиш жойи: 1-мактаб) ва “Камалак” (ўтказилиш жойи: 18-мактаб) МФЙларида сайловларни ўтказиш режалаштирилган.

МАВЗУГА ОИД

“ВАТАН ТАЯНЧИ” ҲАРАКАТИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ НИМА?

admin

1 январдан нималар ўзгаради?

admin

Blackout: электр энергияси тизимидаги йирик узилишлар

admin

ФУҚАРОЛАР МУАММОСИНИ АЙТИБ НЕГА МАҲАЛЛАГА БОРМАЙ, ҲОКИМИЯТГА ЧИҚАДИ?

admin