Image default
Жамият

МУЗЕЙЛАР — МАДАНИЙ МЕРОСИМИЗ КЎЗГУСИ

Музейлар ҳар бир халқ тарихи, маданияти, турмуш тарзи, миллий анъана ва қадриятларни ўргатиш, уларни тарғиб этиш муҳим аҳамият касб этади. Музей — юнонча сўздан олинган бўлиб, «музаларга бағишланган жой» деган маънони аглатади. Бу жой тарихий, моддий ва маънавий ёдгорликларни тўплаш, сақлаш, ўрганиш ва тарғиб қилиш ишларини амалга оширувчи илмий, илмий-маърифий муассасадир.

Мамлакатимизда музейлар ташкил этилиши XIX аср 70-йилларига бориб тақалади. Хусусан, шаҳримиздаги «Ўлкашунослик музейи» 1991 йил 10 июнда ташкил топган бўлиб, 2021 йил 25 октябрдан шаҳар «Ўлкашунослик» музейи мустақил юридик ташкилот сифатида фаолият юритиб келмоқда. Музейда 13 682 та ҳудуддаги ибтидоий жамоа тузумидан то шу кунга қадар маданий ҳаётдан дарак берувчи археологик топилмалар, турли даврдаги тараққиёт, фан ва маданиятнинг юксалиш даври фото-ҳужжатлар, тасвирий санъат намуналари, иккинчи жаҳон урушига оид экспонатлар ва Олмалиқ кон-металлургиясининг тараққиёти намуналари ўрин олган.

Маълумки, 18 май — Халқаро музейлар куни бутун республикамизда кенг нишонланиб, ушбу кун муносабати билан юртимиздаги мавжуд музейларнинг барчасида «Очиқ эшиклар куни» тадбирлари бўлиб ўтди. Шаҳримизда ҳам ушбу кун муносабати билан «Ўлкашунослик» музейида шаҳар маданият бўлимининг бир гуруҳ жамоаси, 80-мактаб интернатининг жажжи тарбияланувчилари иштирокида тадбир ташкиллаштирилди.

Шунингдек, Оҳангарондаги ҳарбий қисм аскарлари, «Оқила аёллар» гуруҳи, нуроний онахонлару ёш йигит-қизлар музей бўйлаб саёҳат қилишди. Мактаб ўқувчилари ва МТТ тарбияланувчилари ўлкамиз тарихига оид экспонатлар билан яқиндан танишди, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Саёҳат якунида куй ва қўшиқлар ижро этилиб, тадбир меҳмонларига байрамона руҳ бахш этишди.

Саломат Халикулова,
шаҳар «Ўлкашунослик»
музейи директори.

МАВЗУГА ОИД

«ЭНГ НАМУНАЛИ ТУМАН ВА ШАҲАР» РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИДА ОЛМАЛИҚ ШАҲРИ ФАХРЛИ ЎРИН ЭГАЛЛАДИ

admin

САЙЛОВЛАРДА КИМЛАР ҒОЛИБ БЎЛАЯПТИ?

admin

ФУҚАРОЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

admin

КОНЧИ-МЕТАЛЛУРГЛАР КАСБ БАЙРАМЛАРИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

admin