Image default
Жамият

САЙЛОВЛАРДА КИМЛАР ҒОЛИБ БЎЛАЯПТИ?

Хабар берганимиздек, жорий йил 16 майдан шаҳримиз маҳаллаларида Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови бошланди.

Сайловнинг дастлабки кунида 1-сектор ҳудудидаги “Саховат”, 2-сектор ҳудудидаги “Кимёгар”, 3-сектор ҳудудидаги Ислом Каримов ва 4-сектор ҳудудидаги “Олтин” маҳаллалари аҳолиси ўзлари муносиб деб топган номзодлар учун овоз бериб, фуқаролар йиғини раисларини сайладилар.
Хусусан, “Саховат” маҳалласида Тимур Алиев, “Кимёгар” маҳалласида Акмал Кузиев, Ислом Каримов маҳалласида Алишер Хатамов, “Олтин” маҳалласида Ином Позилов, “Олмалиқсой” маҳалласида Санжар Мамаюсупов, “Шош-Илоқ” маҳалласида Инабат Атабаева, “Боғаро” маҳалласида Дилфуза Ҳамраева, “Рамазон” маҳалласида Абдухамид Махкамов, «Коинот маҳалласида Гўзал Мирзабоева, Мусо Жалил маҳалласида Жамшидбек Миллибоев ҳамда «Зарбулоқ» маҳалласида Зокир Алиматов кўп овоз олиб, раис этиб сайланишди.
Жорий йил 21 май куни шаҳримиздаги М.Беҳбудий (ўтказилиш жойи: М.Беҳбудий МФЙ), “Теракли” (ўтказилиш жойи: 9-мактаб), Увайсий МФЙ (ўтказилиш жойи: 20-мактаб) ва “Олмалиқовул” (ўтказилиш жойи: 23-мактаб) МФЙлари учун фуқаролар йиғинлари раисини сайлаш бўйича сайловлар бўлиб ўтади.
23 май куни “Мустақиллик” (ўтказилиш жойи: 21-мактаб), “Дўстлик” (ўтказилиш жойи: 7-мактаб), Усмон Носир (ўтказилиш жойи: 8-мактаб) ва Бобур (ўтказилиш жойи: Касб-ҳунар мактаби) МФЙларида, 24 май куни Алишер Навоий (ўтказилиш жойи: 5-мактаб), “Ўзбекистон” (ўтказилиш жойи: Ўзбекистон МФЙ), Абдулла Қодирий (ўтказилиш жойи: Абдулла Қодирий МФЙ) ва “Наврўз” (ўтказилиш жойи: 12-мактаб), 25 май куни Мирзо Улуғбек МФЙ (ўтказилиш жойи: 21-мактаб), “Гултепа” (ўтказилиш жойи: “Гултепа” МФЙ) “Намуна” (ўтказилиш жойи: 13-мактаб) ва Муқумий (ўтказилиш жойи: 22-мактаб) МФЙларида, 26 май куни “Қалмоққир” (ўтказилиш жойи: ОКМК АЖ “Қалмоққир” бошқармаси), Темур Малик (ўтказилиш жойи: Архитектура ва қурилиш техникуми), Ҳамза (ўтказилиш жойи: И.Каримов номидаги ТДТУ 2-биноси) ва Фурқат (ўтказилиш жойи: 22-мактаб), 27 май куни “Бирдамлик” (ўтказилиш жойи: 21-мактаб), “Металлург” (ўтказилиш жойи: 19-ИДУМ), Ибн Сино (ўтказилиш жойи: И.Каримов номидаги ТДТУ 2-биноси) ва Аҳмад Яссавий (ўтказилиш жойи: 12-мактаб) МФЙларида сайлов бўлиб ўтади.

МАВЗУГА ОИД

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ўтказиш РЕЖА-ЖАДВАЛИ

admin

АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ҚАНДАЙ ЖАРАЁН?

admin

ЯШИЛ МАКОН ЛОЙИҲАСИ ШАҲРИМИЗДА

admin

ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

admin