Барчамизга маълумки, республикамизда табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар хавфи мавжуд. Улардан муҳофазаланиш чора-тадбирларини вақтида амалга ошириш, ишчи ва хизматчиларнинг саломатлигини сақлаш муҳим аҳамиятга эга.
Фавқулодда вазиятларни олдини олиш тадбирларидан бири ишчи ва хизматчиларни фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлашдир. Шу боис “Олмалиқ КМК” АЖ объектларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими нозирлари Мис бойитиш фабрикаси ишчи ва хизматчилари орасида бир қанча тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ҳозирги кунига қадар 8 та иш жойларида фуқаро муҳофазаси бурчаклари янгиланди, 131 та жойда 1542 нафар ишчи ва хизматчилар билан суҳбатлар ўтказилди. Булардан ташқари комбинат объектларида ёнғин хавфизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими нозирлари томонидан Мис бойитиш фабрикаси ишчилари орасидан 444 нафари ёнғин-техник мининуми бўйича ўқитилди.
Пўлат Аширов,
ОЁХТТЭБ инспектори.