Image default
Uncategorized

4 ОЙДА 85 ТА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Олмалиқ шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси томонидан янги очилган хўжалик юритувчи субъектларга яқиндан кўмак кўрсатиб келинмоқда.
Хусусан, 2022 йилнинг 4 ойи давомида шаҳримизда 85 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди. Уларга бухгалтерия ҳисобини юритишда амалий ёрдам бериш, электрон ҳисоб-варақ фактураларни юритиш, ишга қабул қилинаётган ходимларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш борасида доимий равишда зарур тавсиялар бериб борилмоқда.
742 та тадбиркорлик субъектларининг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан мавжуд бўлган 188,8 млн. сўм ортиқча тўловлари бошқа турдаги солиқ қарздорлиги ҳисобига ўтказилди ҳамда 225 та тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисоб рақамига 839,3 млн.сўм қайтарилди. 94 та фаолият кўрсатмаётган корхоналарнинг фаолият кўрсатмаётганлиги сабаблари ўрганилиб, фаолиятларини давом эттиришлари учун тегишли ташкилотларга мурожаат хатлари юборилди.
Шаҳримиздаги жами 152 та чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхоналарга маҳсулотларни идентификациялаш товар кодларини рўйхатдан ўтказишда онлайн назорат касса машинаси афзалликлари ҳақида маълумотлар берилди ва тўғри фойдаланишга кўмаклашилди.
Жорий йилнинг 4 ой давомида Олмалиқ шаҳар ДСИ ходимлари томонидан 5 марта тадбиркорлар билан мулоқотлар ўтказилиб, қарийб 347 та тадбиркорлик субъектларига солиқ қонунчилигидаги ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шаҳримизда фаолият юритаётган тадбиркорларга фаолияти давомида солиққа оид муаммолар кузатилган тақдирда Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекциясининг масъул ходимлари уларни бартараф этишда ўз ҳиссаларини қўшишга ҳамиша тайёр.

Санжар Қамбаралиев,
шаҳар ДСИ
Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш шўъбаси ходими.

МАВЗУГА ОИД

ОЛМАЛИҚ ТУҒРУҚ КОМПЛЕКСИ ТУМАНЛАРАРО ПЕРИНАТАЛ МАРКАЗГА АЙЛАНТИРИЛДИ

admin

КЕЧИККАН САТРЛАР

admin

МИНИ ФУТБОЛ ҒОЛИБЛАРИ

admin

КАСБ МАСЪУЛИЯТИ

admin