Ҳурматли “Аммофос-Максам” корхонаси меҳнаткашлари!
Анъанага кўра, май ойининг охирги якшанбаси юртимизда ва ҳамдўстлик мамлакатларида кимё соҳаси мутахассисларининг касб байрами сифатида кенг нишонланади.
Шу муносабат билан Сизларни “Кимёгарлар куни” касб байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Мамнуният билан шуни айтмоқчиманки, биз бугун касб байрамимизни барча ишлаб чиқариш вазифаларини уддалаган ҳолда қарши олаяпмиз. Бугунги кунда корхонамиз ишлаб чиқариш борасида режаларни ортиғи билан бажарилишида сиз каби ишчи-ходимларнинг тинимсиз меҳнати мужассам. Корхонамизда экспорт салоҳияти йилдан-йилга ортиб бораяпти. Хусусан, корхона томонидан 2021 йил январь-декабрь ойлари учун товар маҳсулоти ишлаб чиқариш режаси 102,8 фоизга, ўсиш суръати –107,5 фоизга бажарилган.
Январь-декабрь ойлари учун соф ҳолда фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, амалда ишлаб чиқариш режаси ортиғи билан амалга оширилган.
Корхона томонидан жорий йил январь-апрель ойлари учун товар маҳсулоти ишлаб чиқариш режаси 132,6 фоизга бажарилиб, минерал ўғитларни ишлаб чиқариш юқори даражада амалга оширилди.
Шунингдек, 2022 йилнинг 4 ойи давомида аммофос маҳсулоти экспорти режаси ортиғи билан амалага оширилиб, аммофос ва режадан ташқари олтингугурт маҳсулотларини ҳам экспорт қилишга эришдик.
Ҳар бир ютуқларимиз замирида Сиз каби қадрли ҳамкасбларим, “Аммофос-максам” корхонасининг меҳнатсевар ходимларининг ҳиссалари беқиёс.
Олдимизда ҳали улкан режалар турибди. Мақсадимиз эса ишчи-ходимларнинг фаровон турмушини ошириш ҳамда корхона салоҳиятини юксакларга кўтаришдир. Шундай экан, ҳар бир ҳаракат, ҳар бир меҳнат мукофотсиз қолмайди.
Қадрли ва заҳматкаш ишчи-ходимлар!
Сизларни касб байрамингиз билан яна бир бор муборакбод этар эканман, барчангизга мустаҳкам соғлик, оилангизга тинчлик-омонлик, Ватанимиз ва корхонамиз равнақи йўлидаги ишларингизда улкан муваффақиятлар тилайман!
Акобир Турсунов,
“Аммофос-Максам” АЖ бошқарув раиси.