Image default
Таълим

КАТТА ҲАЁТ ОСТОНАСИДА

25 май куни шаҳримиздаги барча умумтаълим муассасаларининг битирувчи ўқувчилари учун сўнгги қўнғироқ садолари жаранглади. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Олмалиқ шаҳри Халқ таълими бўлими тасарруфида 25 та таълим муассасаси мавжуд бўлиб, шундан 19 таси умумтаълим мактаби, 3 та ИДУМ, 2 та ёрдамчи ва махсус мактаб интернати, 1 та «Баркамол авлод» ижодиёт мактабидир. Уларда жами 25 066 нафар ўқувчига 1493 нафар педагог-ўқитувчи таълим-тарбия бериб келмоқда.
Жорий 2021-2022 ўқув йилида жами 1518 нафар 11-синф ҳамда 2180 нафар 9-синф битирувчилари мавжуд бўлиб, улардан 21 нафари олтин медаль, 8 нафари кумуш медаль ҳамда 27 нафар 9-синф битирувчилари мактабни қизил шаҳодатномага тамомлашмоқда.
Битирувчилар орасида 2 нафар ўқувчимиз ҳозирданоқ талаба бўлиш бахтига муяссар бўлди. Хусусан, 1-мактаб ўқувчиси Довудбек Дарабжонов Сибирь Федерал университетига ҳамда 17-мактаб ўқувчиси Шаҳзода Шомилова Лондан университетига ҳужжат топшириб, яхши натижалар билан муддатидан олдин ўқишга қабул қилинди.

МАВЗУГА ОИД

«БОЛА БОШИДАН…»

admin

ФАН ОЙЛИГИ ФАНТАЗИЯЛАРИ

admin

ТАФАККУР ХАЗИНАСИ

admin

“MAGIC СITY”ДА КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ

admin