Image default
Биласизми?

ПЕНСИЯ ВА НАФАҚА ПУЛЛАРИГА НИМА УЧУН 1 ФОИЗ ҚЎШИМЧА ТЎЛОВ БЕРИЛАЯПТИ?

Жорий йил 1 майдан бошлаб пенсиялар, нафақалар, компенсациялар, кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси ва моддий ёрдам пулларини банк карталари орқали олувчиларнинг пенсия ва нафақа миқдорларига 1 фоизлик қўшимча тўлов тўланиши жорий қилинди, яъни пенсионерларнинг банк карталарига 1 фоиз ортиқча пул ўтказиб берилди.

Олмалиқ шаҳри бўйича 11 448 нафар банк пластик картаси орқали пенсия ва нафақа олувчи фуқароларга қўшимча 174 млн.сўм қўшимча маблағ Пенсия жамғармаси томонидан тижорат банкларига молиялаштирилди.
Мисол учун, пенсия миқдори 1 000 000 сўмни ташкил этса, банк пластик картасига 1 010 000 сўм миқдорида маблағ ўтказилиб берилди.
Шунингдек, «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»га киритилган фуқароларга ва оилаларга тегишли жамғармалар маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган моддий ёрдамлар, меҳнат органлари томонидан тўланадиган ишсизлик нафақаси ва стипендиялар ҳамда жазони ўтаб озодликка чиққан фуқароларга тўланадиган моддий ёрдам пуллари ҳар ойнинг 5-санасига қадар молиялаштирилади ҳамда пенсия ва нафақалар билан бир вақтда АТ «Халқ банки»нинг сайёр кассалари томонидан маҳаллаларга етказилиши белгиланди.

Б.Умаров,
шаҳар Пенсия жамғармаси бошлиғи.

МАВЗУГА ОИД

Болаларни алдаманг!

admin

ҚАЙСИ ҲОЛЛАРДА ФУҚАРОЛАРНИНГ ДАЪВО
АРИЗАСИ КЎРИБ ЧИҚИЛМАЙДИ?

admin

НАФСНИ ПОКЛОВЧИ, ХУЛҚНИ ГЎЗАЛЛАШТИРУВЧИ МАНЗИЛ

admin

15 БАРАВАР МИҚДОРИДАГИ КОМПЕНСАЦИЯ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?

admin