Жорий йил 16 майдан шаҳримиз маҳаллаларида бошланган Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови давом этмоқда. Шаҳримиз маҳаллаларида бўлиб ўтаётган сайловларда фуқароларнинг фаол иштирок этаётгани ва сайловга жиддий қараётганликлари маҳаллалари учун бефарқ эмасликларидан далолатдир. Ҳозирда кўплаб маҳаллаларда сайловлар якунига етказилиб, раислар овоз бериш йўллари билан сайланмоқда.
Хусусан, 19 майдан 24 майга қадар 24 та МФЙда сайловлар ўтказилиб, фуқаролар ўз оқсоқолларини сайлашди.
Жумладан, “Юлдуз” маҳалласига У.Ҳайдаров, “Бўстон” маҳалласига Қ.Дўсматов, «Тошкент» маҳалласига Б.Холбоева, Ғ.Ғулом маҳалласига В.Худойбердиев, Ҳамид Олимжон маҳалласига Б.Бозоров, “Кўрпасой” маҳалласига Д.Бўтаева, Абдулла Қаҳҳор маҳалласига Ф.Ибрагимова, «Камалак” маҳалласига М.Файзуллаев, Махмудхўжа Беҳбудий маҳалласига Н.Эргашева, Увайсий маҳалласига И.Умаров, “Теракли” маҳалласига М.Мирзанов, “Олмалиқовул” маҳалласига С.Ибодиллаев, “Мустақиллик” маҳалласига А.Яхшиев, “Дўстлик” маҳалласига Р.Сатибалдиева, Усмон Носир маҳалласига Ҳ.Маҳмудов, Бобур маҳалласида Қ.Элбоев, Алишер Навоий маҳалласига К.Худойбердиев, “Ўзбекистон” маҳалласига Г.Хаитова, Абдулла Қодирий маҳалласига А.Эргашев ҳамда “Наврўз” маҳалласига А.Джураев раисликка сайланишди.
Жорий йил 28 май куни шаҳримиздаги «Ойдин» (ўтказилиш жойи: 17-мактаб), Шароф Рашидов (ўтказилиш жойи: Баркамол авлод болалар мактаби), «Тинчлик» (ўтказилиш жойи: 22-мактаб), «Янги Ҳаёт» (ўтказилиш жойи: 2-мактаб), 30 май куни эса М.Улуғбек (ўтказилиш жойи: 21-мактаб), Абдулла Авлоний (ўтказилиш жойи: 2-мактаб) ҳамда «Чамбил» (ўтказилиш жойи: Ибн Сино тиббиёт техникуми) МФЙлари учун фуқаролар йиғинлари раисини сайлаш бўйича сайловлар бўлиб ўтади.