Image default
Таълим

«ЎҚИТУВЧИЛИК — МЕН УЧУН ШАРАФ»

Ҳаётим мазмунига айланган, ҳам завқ, ҳам шавқ бера оладиган касбим ўқитувчилик соҳаси ҳақида қалам тебратар эканман, бугунги эришганларимнинг барчаси айнан шу касбим орқасидан.

Ишга шошиб кетаяпман, ёнимга бир машина келиб тўхтади. Ичидан костюм-шим кийган бир йигит тушиб келди. Аввалига кимлигини англамадим, кейин қарасам, синфимда ўртамиёна ўқиган, лекин ўзини босиб олган, ҳаракатчан, камгап ўқувчим экан. Унинг эришган ютуқларини эшитиб хурсанд бўлдим.
«Устоз, бугунги муваффақиятларим замирида сизнинг беқиёс ҳиссангиз бор. Келажак учун берган тавсияларингиз, ўгитларингиз, эртанги кунга ишонч билан қарашларимиз шаклланишида қилган хизматларингиз алоҳида таҳсинга лойиқ…». Қолган гапларини бита олмадим. Лекин касбида улкан ютуқларга эришган, оилада бахтини топган ўқувчимнинг гаплари кўнглимда бир энтикиш уйғотди. Аслида мактабдаги ҳар бир ўқувчим фарзандимдек. Уларнинг ютуқлари мени ютуқларим.
Ҳар тонг мактаб томон йўл олар эканман, турли характердаги юзлаб ўқувчилар билан юзлашаман. Бу фақат мени эмас, ҳар бир педагог-ходимда кузатиладиган ҳолат. Уларга таълим бериш билан бирга ҳаётий сабоқлар ҳақида ҳам тушунча беришга ҳаракат қиламиз. Йиллар давомида улар билан она боладек бўлиб қоламиз, мактабни битирар чоғида, сўнгги қўнғироқ жаранглаганда ичимда нимадир чирс этгандек бўлади. Меҳр берган меҳрибон ўқувчиларимни катта ҳаётга кузатиш йиллар давомида ниманидир йўқотаётгандек туюлаверган менга. Лекин кейинчалик улар ҳақида эшитган яхши хабарлар ўша бўшлиқни тўлдиради. Айниқса, яхши кунларида устоз деб йўқлаб келганларида, касбимдан минг карра фахрланиб кетаман.
Ҳар бир битирувчимга оқ йўл тилайман.

Сайёра Жумабоева,
география фани ўқитувчиси.

МАВЗУГА ОИД

УСТОЗЛАР МИЛЛИЙ ФОРУМИ

admin

ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА МАЪНАВИЙ МУҲИТ ЎЗГАРМОҚДА

admin

ШОҲ ВА ШОИР

admin

ТАФАККУР ХАЗИНАСИ

admin