Image default
101 хабари

ҲУШЁРЛИК ХОТИРЖАМЛИККА КАФОЛАТ

Комбинат тасарруфидаги объектларда ёнғин хавсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими томонидан ОКМК корхоналарида ўта муҳим ва тоифаланган объектларда ёнғин хавсизлигига қарши кураш чоралари олиб борилиб, меҳнат жабҳаларида хавфсизлик фаолиятини таъмин этиб келаяпти.

Маълумки, ёнғин хавсизлигини таъминлаш, ёнғинларни олдини олишда ўт ўчириш гидрантлари муҳим ўрин тутади. Уларнинг ҳамиша вазиятларга шай ҳолатини таъминлаш нафақат ёнғин хавсизлиги хизмати ходимларининг, балки корхона ишчи- ходимлари зиммасидаги масъулиятли вазифадир. Бу борада ОЁХТТЭБ ҳамда комбинат цех ва бўлинмалари ўртасида ишлаб чиқилган тадбирлар режасига кўра махсус тузилган комиссия аъзолари томонидан ёнғин жўмраклари, қалқонлар, гидрантлар текширувлари талаблар даражасида амалга оширилиб келинаётгани диққатга моликдир.
Соҳа вакилларининг навбатдаги ана шундай текширувлари ўтган ҳафтада Мис эритиш заводининг барча бўлимларида олиб борилиб, 30 дан зиёд ёнғин гидрантлари ҳолати кўздан кечирилди. Текширув натижасига кўра барча гидрантларнинг соз ҳолатдалиги, шайлиги ва етарли сув босимига эга эканлиги аниқланди. Ўтказилган бундай тадбирлардан мақсад – ёнғинлар профилактикаси ва фавқулодда ҳолатлар учун ёнғин ўчириш воситалари ва қурилмаларининг талабга мувофиқлигини ҳамда ёз мавсумига тайёрлигини таъминлашдир.
Зеро, белгиланган талабларга эътибор, ҳушёрлик хотиржамликка кафолат беради. Шундай экан, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, ўт ўчириш жиҳозларининг тўлиқ жамланишини англаган ҳолда ҳар биримиз бу жиҳатларга жиддий муносабатда бўлмоғимиз лозим. Ана ўшандагина кўзлаган мақсадга эришишимиз мумкин.

Алишер Абсаитов,
ОЁХТТЭБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

ЁВУЗ ОФАТ

admin

ЭЛЕКТР ПЕЧИДАН ЧИҚҚАН ЁНҒИН

admin

ҲАЁТ УЧУН ХАВФЛИ

admin

ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 9 ОЙИ ДАВОМИДА ШАҲАР ҲУДУДИДА СОДИР БЎЛГАН ЁНҒИНЛАР САБАБЛАРИ ВА КЕЛТИРГАН ЗАРАРЛАРИ

admin