Кундалик эҳтиёжимиздаги озиқ-овқат маҳсулотларини махсус қадоқланган, ўралган ва ишлаб чиқарувчи номи кўрсатилиб, тамғаланганлигига ҳамда бозор ҳудудидан харид қилаётганда эса ВСЭЛ маълумотномалари мавжудлигига эътибор беришимиз, тез ва ўта тез бузилувчи гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари, балиқ, тухум ва кремли қандолат маҳсулотларини совуткичларда сақлаш қоидасига қатъий амал қилиш лозим. Шунингдек, қадоқланган ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва истеъмол қилиш учун тайёрлашда уларнинг сифатига эътибор бериш ва дастлабки ювиш-тозалаш, ишлов бериш жараёни сифатли бажарилиши, бу жараёнда озиқ-овқат маҳсулотлари билан мулоқотда бўлувчи барча асбоб-анжомлар ва идишлар тозалиги муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.
Овқат тайёрлаш вақтида ва овқатланиш учун фойдаланадиган идишларни ювиш-зарарсизлантириш, уларни сақлаш ўринларини тоза бўлиши, хонадон ошхонасида санитария-гигиена талаблари бажарилишига эътиборли бўлиш керак.
Ҳамшаҳарларимиз уй ошхоналарида тайёрланадиган, бозорлар расталари ҳамда кўча-кўйда сотиладиган турли хил таомлар – манти, ҳасип, норин, сомса, пишган лағмон хамири шунингдек, салқин ичимлик ҳисобланган – айрон, гўжа, ўрик шарбати, гилос компотларининг сифат даражасига қарашлари, агарда санитария-гигиена қоидаларига риоя қилмаганда, аҳоли буни истеъмол қилишлари натижасида овқатдан заҳарланиш ҳолатлари содир бўлишини инобатга олган ҳолда истеъмол учун харид қилишлари лозим.
Шаҳар кўчаларда белгиланмаган ҳудудларда сотилаётган қадоқланган салқин ичимликларни истеъмол қилишда унинг сифатига, шароитига ва сотувчининг махсус иш кийимда тиббий кўрик дафтарчаси иш жойида, идишларнинг ювиш учун шароит яратилганлигига, яъни бир марталик ишлатиладиган стаканлар таъминотига эътибор бериш тавсия қилинади.
Овқатдан заҳарланиш белгилари пайдо бўлганда, зудлик билан шифокорга мурожаат этган маъқул. Умуман ҳар қандай заҳарланиш ҳолларида ўз-ўзини даволаш яхши эмас. Зарур шартлардан яна бири ҳар қандай шароитда ҳам овқатланишдан олдин қўлни ювишни унутмаслик керак. Зеро, инсон саломатлиги бебаҳо неъмат. Ўсиб келаётган авлод юртимиз келажаги, миллатимиз ифтихори ва давомчисидир. Шундай экан, ҳар биримизнинг саломатлигимиз ўз қўлимизда.
Шаҳар Санитария эпидемиологик
осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими.