Image default
Биласизми?

БИР МАРТАЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ ПУЛЛАРИ КИМЛАРГА БЕРИЛДИ?

Президент Шавкат Мирзиёев 25 май куни «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Унга кўра, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди:
а) ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга:
• Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — 300 минг сўмдан;
• Тошкент шаҳрида — 400 минг сўмдан;
Шунингдек, республика бюджети ҳисобидан бошқа органлар орқали пенсия олувчиларга тегишли вазирлик ва идоралар томонидан мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган шартларда ва миқдорларда бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди;
б) «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига — 200 минг сўмдан тўлаб берилди.
Бир нечта тоифа бўйича бир марталик моддий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга бир марталик моддий ёрдам ҳар бир тоифа бўйича тўлаб берилди.
Уйида вақтинча бўлмаганлиги ёки бошқа сабабларга кўра бир марталик моддий ёрдам пулларини ўз вақтида ололмаган фуқаролар тўланмаган моддий ёрдам пулларини 2022 йил 1 сентябрга қадар олиш ҳуқуқига эга.
Қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун Олмалиқ шаҳар Пенсия жамғармаси томонидан 18 752 нафар пенсия ва нафақа олувчилар ҳамда Ижтимоий ҳимоя “Ягона Реестр” АТ орқали ижтимоий нафақа олувчи фуқароларга жами 6,3 млд. сўмдан ортиқ маблағлар молиялаштирилиб берилди.

Б.Умаров,
шаҳар Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи.

МАВЗУГА ОИД

ҚУРБОНЛИК ФАЗИЛАТИ ВА УНИНГ ҲУКМЛАРИ

admin

«КЎРПАСОЙ»
МАҲАЛЛАСИНИНГ НОМИ НИМАНИ АНГЛАТАДИ?

admin

ПЕНСИЯ КИМЛАРГА ТАЙИНЛАНАДИ?

admin

ТАДБИРКОРЛИК КОДЕКСИ ТАЙЁРЛАНМОҚДА

admin