Ўғлим, кўзларингда кўрдим кўзимни.
Юзимга ярашди митти қўлларинг.
Қуёшдан ҳам порлоқ нигоҳинг каби,
Ёруғ йўлларинг.
Ўғлим, бунча гўзал оромнинг васли,
Вужудим ва руҳим… бирам енгилман.
Осмон бир қадам йўл.
Болам сенинг-ла шаҳдли кўнгилман.
Ўғлим, тақдиримиз азал ёзилган,
Сени интиқ кутар буюклик тахти.
Юзингга термулдим… муборак бўлсин
Оналик БАХТИ!
Мухлиса РаҲматуллаева.

Болажон
Беғубор болажонлар,
Ёқимтой эркатойлар.
Қувончи олам-олам,
Ўзбек дер доим болам.
Орзулари бир жаҳон,
Улардир шоҳи султон.
Шўхликлари беозор,
Шўхлиги осмон-осмон.
Қалби гўзал болажон,
Боғида гул-лолажон.
Кулишлари беғубор,
Кўз тегмасин ҳеч қачон.
Парвоз қил юксакларга,
Қайрилмасин қанотинг.
Етгин мурод-мақсадга
Ширин бўлсин ҳаётинг.
Шодлик Туранов,
боғбон.