Image default
Суд амалиётидан

“ИШСИЗЛАР”НИНГ “ИШИ”НИ ҚИЛИБ, СЎНГ…

Раҳбарлик одамга катта масъулият юклайди, уни уддасидан чиқиш, ходимларни ва юқоридан келган топшириқларни бажариш эса ҳамманинг ҳам қўлидан бирдек келмайди.

Ф.Бозоров (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳам шу тоифадаги раҳбарлардан бўлиб чиқди. У ишсиз фуқароларни ишга жойлаш учун тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ташкил этиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкиллаштириб, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг маблағларидан ажратиб бериш керак эди.
Шу мақсадда “OLMALIQ TEKSTIL TOLA” МЧЖ раҳбари Х.Масаидов ва бош муҳандис И.Закиров билан шу масалада келишиб олиш учун учрашди. Суҳбат давомида фирмага ишчи кучи лозимлиги, буюртмалар кўплиги, лекин буюртмачилар тўловни ўз вақтида бажармаётганликлари боис, ишчиларига ўз вақтида ойлик маош бера олмаётганини айтгач, бошқа режа тузади.
Яъни, ушбу ҳолатдан фойдаланиб, белгиланган режани ошиғи билан бажарилган қилиб кўрсатиш мақсадида гўёки ишсиз деб эътироф этилган шахсларни жамоат ишларига жалб қилиб, амалда “OLMALIQ TEKSTIL TOLA” МЧЖда ишлаб келаётган 120 нафар фуқарони гўёки АБКМга иш сўраб мурожаат қилган ва ишсиз деб эътироф этилган қилиб кўрсатиб, сўнг уларни марказ ёрдамида жамоат ишларига юборилган сифатида сохта йўлланмалар асосида расмийлаштиради.
Аввалига 50 нафар фуқарони гўёки АБКМнинг ишсизлар рўйхатида турувчи ишсиз деб эътироф этилган шахслар сифатида кўрсатиб, уларнинг ҳар бири номига марказ томонидан жамоат ишига юборилган қилиб, йўлланма расмийлаштиради. Бу билан у жамиятнинг ҳисоб рақамига 15 млн. 194 минг 600 сўмни, кейинчалик яна 70 нафар фуқаронинг ишлаган даври бўйича гўёки жамоат ишларида қатнашган сифатида ҳисобга олиш табелини тақдим этгани ҳолда жамиятнинг ҳисоб рақамига 30 млн. 012 минг 817 сўм ўтказиб бериш орқали Ф.Бозоровга ишониб топширилган бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилган.
Суд АБКМнинг собиқ раҳбарини ЖКнинг тегишли моддалари билан айбдор деб топиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 (йигирма) баравари миқдорида жарима жазосини тайинлади.

Э.Абдулазизов,
департаментнинг шаҳар бўлими бошлиғи,адлия маслаҳатчиси.

МАВЗУГА ОИД

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ҲАМ БАНКРОТ ДЕБ ТОПИЛИШИ МУМКИН

admin

ШАРТНОМА НОТАРИАЛ ТАРТИБДА ТАСДИҚЛАНМАСА…

admin

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ – ДЕМОКРАТИК ИСЛОҲОТЛАР АСОСИ

admin

ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ИНСОН МАНФААТЛАРИ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

admin