Image default
Янгиликлар

СЕН ҚАЛБЛАР МАШЪАЛИ, УМИД ЧИРОҒИ

Кулсанг, дунё кулар — кўнгиллар кулар,
Мунчоқ кўзларингга пайваста бу жон!
Кулгу тошиб турсин кулгичларингдан,
Сен бахту иқболим, азиз болажон!

Болалар бизнинг дунёмиз, бола бу ҳаёт мазмунининг ажралмас қисмидир. Болалар ўз табассуми билан инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишларини уйғотади. Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрамдир. Келажак тарих билан бунёд этилади деганларидек ушбу куннинг ҳам ўз тарихи бор. Бу кунни айнан 1 июн санасида нишонланиш таклифи 1925 йили Женевада илгари сурилган. 1949 йил Парижда Аёллар Демократик Федерациясининг қарорига кўра 1 июн куни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни деб тан олинган ва 1950 йилдан бошлаб БМТ ташкилоти шофелигида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонланиб келинади. Мазкур сананинг асосий моҳиятидан бири унинг байроғида ўз ифодасини топган.
Унда ер шари барчамизнинг умумий уйимиз ҳисобланса, атрофидаги болалар эса бахт ва саодат учун бирлашганидан далолат беради. Ёзнинг биринчи куни дунёнинг деярли барча мамлакатларида келажагимиз эгалари учун турли концертлар, кўргазмалар, сайллар ўтказилади. Мамлакатимизда ҳам ушбу байрам ҳар йили кўтаринки руҳда нишонланади. Сабаби юртимиз болажон юрт, халқимиз эса болажон халқдир. Бутун жаҳон болаларни ҳимоя қилиш куни баъзи давлатларда турли саналарда нишонланади. Масалан, Аргентинада август ойининг иккинчи якшанбасида, Боливияда 12 апрель, Костарикада 9 сентябрь, Колумбияда апрель ойининг сўнгги шанбасида, Мексикада 30 апрель, Эквадорда 1 июнь санасида нишонланади.
Қай давлатда бўлмасин болалар эъзозланади, қай миллат бўлмасин уйини болаларсиз тасаввур қилолмайди. Қалбимиз қўри, қувончимиз, болажонларимиз табассуми доимо ҳар бир хонадонда янграб турсин.

Ҳайтгул Номозова.

МАВЗУГА ОИД

Қадамларинг қутлуғ бўлсин, болажон!

admin

ИККИ БУЮК СИЙМО

admin

ҲОКИМ БОШЧИЛИГИДАГИ МАСЪУЛЛАР ТОМОНИДАН ЁШЛАРГА ТАДБИРКОРЛИК БЎЙИЧА САБОҚ БЕРИЛДИ 

admin

ШАҲАР ТАДБИРИДАГИ БИРИНЧИ КИМОШДИ САВДОСИ ЁХУД 750 МИНГГА БАҲОЛАНГАН СУРАТ

admin