Image default
Жиноят ва жазо

ШАҲРИМИЗДАГИ ҚАЙСИ ЖОЙЛАР ЧЎМИЛИШ УЧУН ХАВФЛИ?

Ҳар бир фаслнинг ўзига яраша жозибаси бўлгани сингари, ёзнинг иссиқ тафти ҳам инсонларни соя-салқинлик сари чорлайди. Бунда замонавий совутгич ўрнатилган хонада дам олишга, муздек салқин ичимлик ичишга ёки бўлмаса ҳузурбахш сувда маза қилиб чўмилишга нима етсин.

Бироқ, сувда чўмилишнинг ҳузурбахшлилиги билан бир қаторда, сувнинг жиловлаб бўлмас душманга айланиши оқибатида ҳар йили дунё бўйлаб 300 мингга яқин инсонлар белгиланмаган жойларда чўмилишлари оқибатида ҳаётдан бевақт кўз юмаётганлиги ва бу каби аянчли ҳолатлар Олмалиқ шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи каналларда ҳам ҳар йили содир бўлаётганлиги кишини ўйга толдиради.
Ёшлар ўртасида юзага келаётган сувдаги ҳалокатларнинг аксарияти уларнинг назоратсиз қолдирилиши ва ўзбошимчаликлари оқибатида содир бўлмоқда. Статистик маълумотларга кўра кейинги 5 йил давомида сувда чўкиб ҳалок бўлган ёшларнинг 90 фоизи ота-оналар томонидан назоратсиз қолдирилганлиги ҳамда ўзбошимчалик билан белгиланмаган ва таъқиқланган жойларда чўмилиши оқибатида содир бўлган. Асосан катта ёшдаги фуқароларнинг сувга чўкишларига уларнинг спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, маст ҳолда чўмилиш учун сувга тушишлари сабаб бўлмоқда.
Бу каби жойларга Олмалиқ шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи “Қорақиясой” канали, “Таначи-Бўка” ва “Парпи ота” каналлари киради. Бу жойлар чўмилишга мўлжалланмаган. Чунки сув оқими жуда тез, баъзи жойларда кескин, чуқур, сув ости номаълум жойлар мавжуд.
Азиз ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонларм сув ҳавзаларида фуқароларнинг чўкиб ҳалок бўлишлари билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида қуйидаги оддий қоидаларга амал қилинг:
-ҳеч қачон белгиланмаган жойларда (дарё, сой, кўл, сув омбори, канал ва ариқ) чўмилманг;
-«Чўмилиш тақиқланади” махсус белгиларига қатъий амал қилинг;
-ёзги таътил даврида болаларни белгиланмаган жойларга чўмилишга боришларига йўл қўйманг;
-ёш болаларни назоратсиз қолдирманг;
-спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, чўмилишга борманг;
-фақатгина чўмилиш рухсат этилган махсус сув ҳавзаларида чўмилинг.
Хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш фақат Сизнинг саломатлигингиз ва ҳаётингиз кафолати эканлигини унутманг!

И.Валиев,
шаҳар ФВБ ФВДТ ва ФМБ бошлиғи сержант.

МАВЗУГА ОИД

КАФЕДАГИ МУШТЛАШУВ

admin

ЎҒРИЛИКДАН ТУБАНЛИККАЧА ЁХУД 9 ЁШЛИ ЖИЯНИНИ ЗЎРЛАГАН «ТОҒА»

admin

КОРРУПЦИЯ ИЛЛАТИГА ҚАРШИ БИРГА КУРАШАМИЗ

admin

ТАВБАСИГА ТАЯНМАГАН ТОВЛАМАЧИ

admin