Image default
Суд амалиётидан

МАЪМУРИЙ СУДЛАРДА МАНФААТДОР ШАХСЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 11-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими – ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниш принципига асосланади.

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 25 январдаги ЎРҚ-462-сон “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги Қонуни билан Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси тасдиқланди ҳамда 2018 йил 1 апрелдан қонуний кучга киритилди.
Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ ислоҳотлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармони билан муҳим йўналишларни белгилаб берди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-107-сонли Қарори маъмурий судлар тизимидаги ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берди. Қарорга мувофиқ:

  • маъмурий суд ишларини юритишни “суднинг фаол иштироки” тамойили асосида амалга ошириш, бунда маъмурий судларга ишнинг ҳақиқий ҳолатларини аниқлаш учун ўз ташаббуси билан далилларни йиғиш мажбуриятини юклаш, ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига эса далилларни йиғишда фақат ўз имконияти доирасида иштирок этишга шароит яратиш;
  • ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига оммавий-ҳуқуқий муносабатдан келиб чиқадиган низо билан бирга унга сабабий боғланишда бўлган зарарни ундириш талабини ҳам маъмурий судга билдириш ҳуқуқини тақдим этиш ҳамда бундай талабларни кўриб чиқишни маъмурий судлар ваколатига ўтказиш;
  • маъмурий судларнинг оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича ҳал қилув қарорлари давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан ижро қилинмаган тақдирда, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан суд жарималарини қўллаш;
  • оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича тарафлар ўртасида ярашувга эришиш механизмларини жорий қилиниши ббелгиланди.
    Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳатларининг асосий мақсади аввало қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлар соҳасида фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлар соҳасида қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилгандир.

Бахтиёр Нормаматов,
Нурафшон туманлараро маъмурий судининг раиси.

МАВЗУГА ОИД

ҚАЛБАКИ ҲУЖЖАТ — БУ ҲАМ АСЛИ ЖИНОЯТ

admin

ГИЁХВАНДНИНГ ҚИЛМИШИ ФОШ ЭТИЛДИ

admin

ШАРТНОМА НОТАРИАЛ ТАРТИБДА ТАСДИҚЛАНМАСА…

admin

НОҚОНУНИЙ САВДО «ПИШМАЙ ҚОЛДИ»

admin