Image default
Жамият

МЕНИНГ КОНСТИТУЦИЯМ – МЕНИНГ ТАКЛИФИМ

Айни кунларда бош қомусимиз бўлган Конституцияни янгилаш орқали ислоҳотларни жадаллаштириш борасида ҳамюртларимиздан таклифлар йиғилмоқда. Бу жараёнда  турли соҳа вакиллари ўз муносабатларини, таклифларини беришмоқда.

Конституциявий ислоҳот – Янги Бош қонунни қабул қилиш жараёни умумхалқ орзуси, истаги, мақсадини мужассам қиладиган энг йирик ҳаракатга шаҳримиз фуқаролари ҳам ўз таклифларини беришмоқда. Қуйида уларнинг фикрлари билан танишишингиз мумкин.

116-моддага таклиф

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра, Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилиши ифодаланган.

Хулоса – нима учун “Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилиши ифодаланган”, ваҳоланки судга қадар суриштирув ва тергов жараёнларида ҳам гумон қилинувчи сифатида жалб этилади, ушбу жараёнларда гумон қилинучини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилишини ҳам ифодаланиши инсон қадри учун муҳим бир қадам ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ:

Айбсизлик презумпцияси — Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи унинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда назарда тутилган тартибда исботлангунга ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқлангунга қадар айбсиз ҳисобланади.

Конституциянинг 116-моддасида, Айбланувчи ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминланиши назарда тутилган.

Таклиф — Конституциянинг 116-моддаси “Гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминланади”- жумласи билан тўлдирилиши лозим.

С.Хакимов

                   Оҳангарон шаҳар адлия бўлими ЮХКМ бошлиғи.

Қоғозда эмас, амалда бўлсин

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича кўплаб таклифлар кўриб чиқилмоқда, фикрлар хилма-хил, ҳар бир соҳа ўз йўналишида ўзига тегишли бўлган таклифларни беришмоқда. Лекин мен,  Конституцияга ўзгартириш киритиш, унга қўшимчалар қўшишдан кўра амалдаги қомусимизга қатъий риоя қилинса, яъни турли қарорлар эмас, айнан амалдаги конститутцияда белгиланган нормалар асосида иш ташкил қилинса, қомусимиздаги моддалар бажарилса , жамиятимиздаги барча ташкилотлар, раҳбарлар ва фуқаролар унга амал қилса, яъни бош қонун амалда қатъий ишласа  мақсадга мувофиқ бўлар эди деб ўйлайман.

Умид Муродов,

ўқитувчи.Умид Муродов,

ўқитувчи.

Бахтимиз қомусини янги Ўзбекистон каби ривожланиб бориши лозим

Кўпчиликка маълумки, Конституциямизнинг 48-моддасида “Фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар” деб белгилаб ўтилган. Мазкур ҳуқуқий нормани ривожлантириш мақсадида, унга фуқароларнинг нафақат ўзлари қонунларга риоя этиши, балки бошқа шахсларнинг ҳам қонунларга риоя этиши устидан жамоат назоратини олиб боришлари лозим эканлигини, бошқа шахсларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари устидан тегишли давлат органлари ва муассасаларга хабар бериши лозимлигини белгилаб ўтиб, мазкур ижтимоий муносабатни тўлиқ тартибга солувчи қонун ишлаб чиқилганида ва ушбу қонун асосида тегишли тартибда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритилганда нур устига аъло нур бўлар эди. Ушбу янгиланиш орқали шахслардаги лоқайдлик хиссини камайтиришга, жамоатчилик назоратини янада мустаҳкамлашга, кўплаб ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олишга ва энг асосийси, шахсларнинг конституциявий ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини мутлақо янги босқичга кўтаришга эришган бўлар эдик.

Конституцияда мустаҳкамланиши лозим бўлган масалалардан яна бири, бу Ўзбекистон ҳудудида фаолият кўрсатаётган ОАВларнинг тўртинчи ҳокимият даражасига кўтаришдир. Ушбу масала юзасидан давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев ўз маърузаларидан бирида “ОАВ амалда «тўртинчи ҳокимият» даражасига кўтарилиши зарур” деб бежиз айтиб ўтмаган. Маълумки Контитуциямизнинг 11-моддасида давлат ҳокимиятнинг тизими кўрсатилган бўлиб, улар қонун чиқарувчи(Олий Мажлис), ижро этувчи(Вазирлар маҳкамаси) ва суд (Давлат ҳудудида фаолият юритувчи жиноий, фуқаролик, иқтисодий ва бошқа қонун билан белгиланган судлар) ҳокимиятларидир. ОАВлар эса мазкур ҳокимиятларининг фаолиятини халққа маълум қилувчи, давлат ва жамиятдаги ўзгаришлар ва янгиликларини тўғрилигини таъминлаган ҳолда фуқароларга етказиб берувчи асосий манбадир. Мазкур манбанинг ҳуқуқий мақомини янада юқорига кўтариш мақсадида, расмий равишда Конституциямизнинг 11-моддаси орқали ОАВ ларни тўртинчи ҳокимият сифатида белгилаб ўтишимиз муҳим аҳамиятга эгадир.

         Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, жаҳондаги энг ёши катта Конституцияга эга бўлган АҚШ конституциясига ҳам 27 маротаба ўзгартириш киритилган. Ушбу ўзгартиришлар вақт ўтиши, жамият ўзгариши ва фуқароларнинг эҳтиёжларини қондириш мақсадида амалга оширилган ва давлатни янада ривожлантириш учун хизмат қилган. Табиийки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳам фуқароларнинг талаблари, ҳозирги шароит ва замон талабларидан келиб чиққан ҳолда ўзгариб бориши ва мослашиши дунё тарихидан маълумки, биринчи навбатда фуқаролар манфаати учун хизмат қилади.

      Ш.Акбаралиев,

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 3-ўқув курси 9-гуруҳ курсанти.

Кенг жамоатчилик ва бутун халқимиз билан ҳамнафас соҳа вакиллари сифатида ҳамшаҳарларимиздан ҳам таклиф ва мулоҳазаларини кутиб қоламиз. Шуни билингки, сизнинг ҳар бир таклифингиз Ўзбекистонимиз келажаги учун муҳим аҳамиятга эга.

МАВЗУГА ОИД

Тошкент вилоятининг халқ депутатлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар, хотин-қизлар ва ёшлар вакиллари, тадбиркорлар, агрокластерлар раҳбарлари ва фермерларнинг вилоят аҳолисигаМУРОЖААТИ

admin

МУСИҚА-МАЪНАВИЯТ МУЖДАСИ

admin

АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ — МУТАСАДДИЛАР ЭЪТИБОРИДА

admin

ДЕПУТАТЛАР НЕГАДЕПУТАТЛИКДАН КЕТДИ?

admin