Image default
Жамият

ОКМКГА «FITCH RATINGS» ХАЛҚАРО РЕЙТИНГ АГЕНТЛИГИ ТОМОНИДАН

«ВB-» БАРҚАРОР РЕЙТИНГИ БЕРИЛДИ

«Fitch Ratings» халқаро рейтинг агентлигининг Лондон филиали томонидан Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг узоқ муддатли кредит рейтинг кўрсаткичини  «ВB-»  БАРҚАРОР даражасида тасдиқлади.

Маълумот учун АҚШнинг «Fitch Ratings» агентлиги дунёда катта учликка кирувчи рейтинг компанияси бўлиб, ушбу рейтинг ОКМКнинг инвестицион жозибадорлигини оширади. Ҳар қандай хорижий йирик тижорат банк ва молия ташкилотлари ушбу рейтингга алоҳида эътибор беради. Мазкур рейтинг агентлиги томонидан комбинатнинг эътироф этилиши, ОКМКнинг барқарор фаолият юритувчи йирик металлургия корхонаси эканлигини исботлайди.

«Fitch Ratings» агентлигининг кутилмаларига кўра, фискал сиёсат, тасдиқланган хом ашё захиралари, миснинг халқаро бозордаги нархи ва жозибадор экспорт ҳажми комбинатнинг барқарор иқтисодий ўсишига хизмат қилади.

Дунёнинг етакчи эксперти  бўлган «Fitch Ratings» агентлиги томонидан ОКМКни халқаро даражада яна бир бор эътироф этилиши дунёдаги энг  йирик проект “Ёшлик I конини ўзлаштириш” лойиҳасининг амалга оширилаётганлиги, инвестициявий жозибадорлигини юқорилигини ва корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жорий этилиши натижасидир.

2021 йилда ОКМК дунёда кучли учликка кирувчи етакчи рейтинг агентлиги саналган «S&P Global Ratings» томонидан кредит рейтингида «В+» даражаси ҳамда «Барқарор» башорати билан тақдирланган эди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 2021 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 30,7 трлн сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан ўсиш 5,6 бараварни ташкил этган. Соф фойда ҳажми 5,3 трилион сўм миқдорида ёки бизнес режага нисбатан 128,6 фоиз етказилган.

МАВЗУГА ОИД

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ЖАРАЁНИ ЭЛЕКТРОНЛАШТИРИЛДИ

admin

ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ ВА ТАДБИРКОРЛАР ТАҚДИРЛАНДИ!

admin

САБАБМИ ЁХУД ШАРОИТ

admin

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг VI ЧАҚИРИҚ 54-сессияси

admin