Image default
Суд амалиётидан

ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ИНСОН МАНФААТЛАРИ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий-демократик ривожланишининг бугунги кундаги асосий йўналиши ва тамойиллари негизида аввало, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, унинг қонуний манфаатлари ҳамда халқнинг фаровонлиги ётади. 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 11-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими – ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниш принципига асосланади.  

Муҳтарам Президентимиз томонидан 2022 йил 28 январда имзоланган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармони билан мамлакатимизнинг келгуси беш йилликдаги муҳим йўналишларни белгилаб берди.

Жумладан, суд-ҳуқуқ ислоҳотларни жадал амалга ошириш мақсадида Тараққиёт стратегияси билан мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш вазифалари белгиланди, жумладан;

-ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга жиноят ишлари билан бир қаторда фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича ҳам давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш тартиби жорий этилиши;

-қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ноқонуний эмаслигини маъмурий судда исботлаш мажбуриятини, уни қабул қилган мансабдор шахснинг ўзига юклаш тартибига амал қилиниши қатъий таъминланиши;

-ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларни ҳисобга олиш бўйича ягона онлайн электрон реестр юритилиши йўлга қўйилиши белгиланди.

Шунингдек, жазони ўтаб бўлган фуқароларнинг келгусида жамиятда ўз ўрнини топишига амалий кўмаклашиш учун “дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети”ни бериш тизими жорий қилиши, ушбу тизим доирасида жазони ўтаб бўлган ва ўзининг тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишларда аниқ лойиҳаларини тақдим этиб, мустақил фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқароларга бир марталик моддий ёрдам бериш амалиёти йўлга қўйилади.

Бундан ташқари Муҳтарам Президентимизнинг 2022 йил                 29 январдаги “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-107-сонли Қарори билан маъмурий судлар тизимидаги ислоҳотларнинг янги босқичини бошлаб берганлигини кўришишимиз мумкин.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳатларининг асосий мақсади аввало қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар, шунингдек корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлар соҳасида фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлар соҳасида қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилгандир.

М.ТОШПУЛОТОВ,

Нурафшон туманлараро

маъмурий суди судъяси.

МАВЗУГА ОИД

РЕФЕРЕНДУМ 30 АПРЕЛДА БЎЛИБ ЎТАДИ. РЕФЕРЕНДУМ ЎЗИ НИМА?

admin

ТЕЛЕФОННИ ОНАМГА КЎРСАТАМАН, ДЕБ…

admin

ОЧИҚДАН ОЧИҚ ТАЛОН-ТАРОЖЛИК

admin

ҚАЛБАКИ ҲУЖЖАТ — БУ ҲАМ АСЛИ ЖИНОЯТ

admin