Аҳоли турар жойларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган комплекс тадбирларни узлуксиз амалга ошириш имкониятига эга бўлган халқимиз ҳаёт тарзи маънавиятини қадриятлари ва менталитетига тўлиқ мос келадиган бутунлай янги тизимни шакллантиришга асос солинди. Бу янги тизим — ички ишлар органларининг энг қуйи бўғини бўлган ички ишлар органлари ҳуқуқ-тартибот масканидир.
«Ички ишлар органлари ҳуқуқ-тартибот масканлари» — бу шаҳар туман ички ишлар бошқарма (бўлимлари)нинг белгиланган маъмурий ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши кураш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида ички ишлар органлари тармоқ хизматларининг ҳамда улар билан давлат ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган, узлуксиз фаолият кўрсатувчи асосий қуйи бўғин ҳисобланади.
Ички ишлар органларининг ҳуқуқ-тартибот масканининг кеча — кундуз хизмат кўрсатиши фуқароларнинг уларга сутканинг исталган вақтида ўз дарди ташвиши билан мурожаат қилишлари учун имкон беради.
Ички ишлар органлари зиммасига юклатилган вазифаларни муваффақиятли бажариш профилактика инспекторларининг ички ишлар органларининг патрул — пост, йўл ҳаракати хавфсизлиги, хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш, ёнғин хавфсизлиги, қўриқлаш, тергов, жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш хизматлари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоатчилик тузилмалари, корхона, ташкилот ва муассасалар билан узвий ҳамкорлиги асосида таминланади.
Юқорида қайд этилганидек, ички ишлар органлари маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ҳам бевосита маҳаллалар ва аҳоли турар-жойларида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши кураш борасида ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ходимларининг ўзаро ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлигини йўлга қўйишдан иборат.
Сайёдбек Қаҳҳоров,
ИИВ Академияси 3-босқич курсанти.