Дунёлар керакмас ёнимда бўлса,
Ажинлар ярашган хуш чиройлигим,
Шодлигим бир дунё жилмайиб турса,
Онам бойлигимдир, онам шодлигим,
Қилган дуолари ёритган йўлим
Меҳрини қизғонмас ҳотамтойлигим,
Бир кўксимда таъзимда қўлим
Онам бойлигимдир, онам шодлигим.
Биз сизни ҳаётингиздаги энг гўзал ва қувончли кунларингиздан бўлган, яратган АЛЛОҲИМГА уммат бўлган шукрона кунингиз билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз. Илоҳим, бу каби ёшларни кўпини кўриб, биз фарзандларингиз роҳатини кўриб юринг. Сиздек инсонни фарзандлари эканлигимиздан фахрланамиз. Балким биз фарзандлар ичида энг яхшиси эмасдирмиз, лекин сиз оналар ичида энг яхшисисиз. Сиз ва дадажонимнинг таълим-тарбияси ва дуолари билан шу даражага етиб келдик. Умрингиз чинор дарахтидек узун, тани жонингиз соғ-омон бўлсин.
Бахтимизга омон бўлинг, дея фарзандларингиз, келинларингиз ҳамда невараларингиз.