Image default
Жамият

“ОКМК” АЖДА БЕШ ОЙЛИК ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

ОКМК АЖ мутахассислари ҳамда ОАВ ходимлари билан ўтказилган матбуот анжуманида корхона жорий йилнинг 5 ойида барча белгиланган ишлаб чиқариш вазифаларини бажарганини маълум қилди.

Жумладан, 13 640,4 млрд сўмлик товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, режа 121,4 фоизга бажарилгани, маҳаллийлаштириш дастури бўйича 117,0 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 160,3 фоизни ташкил этгани ҳамда комбинат ўтган 5 ойда 3 342,7 млрд сўмлик соф фойдага эришгани айтиб ўтилди.
Хусусан, маҳсулотлар кесимида оладиган бўлса 58 625 тонна мис ҳамда олтин ва кумуш металлини ишлаб чиқариш бўйича ҳам белгиланган режалар уддаланган. Агар 2017 йилда корхона ташқи бозорга қарийб 643,1 млн. долларлик маҳсулот етказиб берган бўлса, 2020 йилда СОVID-19 пандемияси билан боғлиқ инқирозларга қарамай, ОКМК маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми 127,7 фоизга ўсиб, 821,5 млн. долларни ташкил қилди. 2021 йилда экспорт 1124,2 млн. долларгача кўтарилди ва ўсиш суръати 136,8 фоизни ташкил этди. Жорий йилда ҳам экспорт прогноз кўрсаткичларининг ошиғи билан бажарилиши кутилмоқда.

2022 йилнинг январь-май ҳолатига кўра, 452 млн долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилиб, режа 144,1 фоизга бажарилган.
Ҳозирги вақтда комбинат 18 турдаги экспортбоп, юқори ликвидли маҳсулотларни сотмоқда. Улар ичида мис асосийсидир. Бугунги кунда ОКМК мис ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Россия ва Қозоғистондан кейин учинчи ўринда туради. Корхона йилига 148 минг тоннага яқин мис ишлаб чиқаради, шундан 85-90 минг тоннаси экспортга чиқарилади, бу ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг тахминан 70 фоизини ташкил этади.
Хорижий истеъмолчиларга молибден, рений, купорос, рух, кадмий, вольфрам, палладий ва бошқа нодир металлар етказиб берилади. Сурхондарё вилоятида жойлашган Шеробод цемент заводи маҳсулотларининг катта қисми ҳам экспорт қилинади.
Таъкидлаш жоизки, қўшимча қийматли маҳсулотлар экспорти қарийб икки баробарга ошди – ташқи бозорларга 99,8 млн. долларлик мис қувурлар ва мис катанка етказиб берилди.
Озарбайжон, Арманистон, Афғонистон, Беларусь, Болгария, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Нидерландия, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Туркия, Украина давлатлари ОКМК маҳсулотларининг истеъмолчиларидир. Бугунги кунда комбинат томонидан Австралия, Индонезия, Польша, Литва, Қатар ва Грузия бозорлари ҳам ўзлаштирилган.
Шунингдек, комбинат томонидан умумий қиймати 6,2 млн. долларлик мис маҳсулотлари янги бозорларга Испания, Австрия, Канада, Португалия, Финландия, Марокаш ва Сингапур давлатларига экспорт қилинди.

ОКМК Ахборот хизмати

МАВЗУГА ОИД

AССАЛОМ, НАВРЎЗ — ЯНГИЛАНИШ, МЕҲР-ОҚИБАТ ВА ҚАДР-ҚИММАТ АЙЁМИ!

admin

ШАҲРИМИЗГА ЭКИЛГАН ДАРАХТЛАР ҚАНДАЙ СУҒОРИЛМОҚДА?

admin

СОҲИБҚИРОН ХУСУСИДА БИЛГАН ВА БИЛМАГАНЛАРИМИЗ

admin

Мен донорман

admin