Image default
101 хабари

ОЛОВЛИ ИШЛАР УЧУН ИЗЧИЛ ЁНДАШУВ

Ёнғинларнинг бош омили бўлиб келаётган электр асбоблари ва қурилмаларидан хавфсиз фойдаланиш, оловли ишларни олиб боришда хавфсизлик талабларига риоя қилиши борасида вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу ўринда портлаш ва ёнғинга хавфли объектларда оловли ишларни олиб боришга доир баъзи бир жиҳатларда тўхталиб ўтиш зарур бўлади.
Корхоналардаги оловли ишларни олиб боришда хавфсизликни таъминлаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун жавобгар корхона раҳбарларига ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун белгиланган тартибда жавобгар этиб тайинланган шахсларга юклатилади.
Оловли ишлар фақат бўлинма раҳбари имзо қўйган наряд-рухсатнома мавжуд бўлса ва оловли ишлар бажарилаётган корхона бош мухандиси ёки унинг ишлаб чиқариш бўйича раҳбари тасдиқлаган бўлсагина, олиб борилишига рухсат берилишини ҳам эътибордан қолдирмаслик зарур. Мазкур ишларни бажарувчилар оловли ишларни тугатгандан сўнг иш жойларини диққат билан кўриб чиқиши ҳамда ёнғин, жароҳатланиш ва фалокатлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин бўлган тартибсизликлар аниқланганда, уларни зудлик билан бартараф этишлари шарт.
Йўналишларда амалга оширилаётган ишларни назорат қилиш мақсадида қисм аъзолари томонидан июнь ойида Мис бойитиш фабрикасида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Ёнғин хавфсизлиги қоидалари талаблари бузилишга йўл қўйган 4 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазо чоралари белгиланди. Бундан ташқари, бевосита оловли ишларни олиб борувчи таъмирчи-чилангар ва газэлектрпайвандловчилар билан йўриқномалар ҳамда мақсадли суҳбатлар ташкиллаштирилди.
Қатъий назорат ва иш участкаларидаги раҳбарларнинг талабчанлигини, шунингдек иш бажарувчиларнинг ўз вазифаларига изчил ёндашишлари ҳисобига эришиш мумкин.

Д.Курбанова,
1-КЁХК мухандиси.

МАВЗУГА ОИД

Технологик жараёнда хавфли портлашлар

admin

ЭНГ КЕНГ ТАРҚАЛГАНЁНҒИН МАНБАЛАРИ

admin

ҲАММАСИ ЎЗИМИЗГА БОҒЛИҚ

admin

ДОИМО ЖАНГОВАР ҲОЛАТДА БЎЛИШ ТАЛАБ ЭТИЛДИ

admin