Image default
Жиноят ва жазо

ТЎҒРИ ЭМАС, ЎҒРИ БЎЛДИ

Ҳар бир оилада етишмовчилик деган нарсалар учраб туради. Айниқса, ишламайдиган одамлар оиласида пул билан боғлиқ муаммолари доим етарли. Лекин бу дегани ўша пулни ҳаром йўллар билан осон топиш дегани эмас. Меҳнат қилиш, ҳаракатни бошлаш учун, яъни ҳалол ризқ учун ҳамма жойда иш бор. Даромади кўп бўлмасада, ҳар ҳолда уйда ўтиргандан, ҳатто ўғирлик қилиб бировнинг мулкига кўз олайтиргандан яхшироқ.
Нега айнан ўғирлик, сабаби бугунги кунда айнан жиноятнинг шу тури бўйича кўплаб нохуш ҳолатлар кузатилмоқда. Хусусан, шаҳримизда истиқомат қилувчи Б.Кучкаров (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳам ўғирликка қўл урди. Бу фуқаро билмай туриб ўғирлик қилди десак хато бўлади, чунки ҳар қандай жиноят жазосиз қолмаслигини ақли жойида бўлган барча инсонлар жуда яхши билишади.
Б.Кучкаров жорий йил 6 май куни ОКМК АЖ Мис бойитиш фабрикаси 2-сонли чиқит ҳайдаш станциясига қарашли ҳудуддан таркибида қимматбаҳо метал бўлган саноат қумларини ноқонуний равишда олиб чиқиб, пулламоқчи бўлди. Лекин уни нияти амалга ошмади. У саноат қумларини олиб чиқиб кетаётган вақтда ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди.
Суд Б.Кучкаровнинг айбига иқрорлиги ва қилган ишидан пушаймонлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима жазосини тайинлади.

Ж.Қаршибоев,
Миллий гвардия шаҳар
Қўриқлаш бўлими бошлиғи,
подполковник.

МАВЗУГА ОИД

МИСНИ ЎҒИРЛАМОҚЧИ ЭДИ, АММО…

admin

ИШЛАМАСДАН ТИШЛАМОҚЧИ ЭДИ, ЛЕКИН…

admin

ТОШЛАРНИ ЎҒИРЛАШ ҚИММАТГА ТУШДИ

admin

ЯНГАСИНИ РАШК ҚИЛГАН ҚАЙНИ

admin