Image default
Жамият

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг VI ЧАҚИРИҚ 54-сессияси

Жорий йил 14 июнь куни Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдаги 54-сессияси ўтказилди. Унда ўнга яқин масалалар депутатлар иштирокида кўриб чиқилди.
Хусусан, Олмалиқ шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) лавозимига ўтказилган сайловларнинг натижалари тўғрисида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Хамидулла Комоловнинг ахбороти тингланди.

Шунингдек, шаҳримиздаги 15, 21-сонли умумий ўрта таълим мактаблари директорлиги лавозимига номзодлар Сафарали Тўрақулов, Собитхон Насимов ва Одилбек Исмаиловларнинг 3 йиллик дастури эшитилиб, шу асосда депутатларнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Шаҳардаги Соғлиқни сақлаш соҳасида 2022 йил биринчи ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида ҳамда 2022-2024-йилларда кардиология ёрдами кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича Олмалиқ шаҳар дастурини тасдиқлаш тўғрисида шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Низомиддин Гаффаровнинг ахбороти тингланди.
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги шаҳар Ўлкашунослик музейининг фаолияти бўйича Ўлкашунослик музейи директори Саломат Халикулованинг, 2022 йил 1 мартдаги “Хотин-қизларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш борасидаги долзарб вазифалар тўғрисида”ги кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 18-сонли баённомаси ижроси тўғрисида эса Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи К.Умаралиеванинг ҳисоботи ўқиб эшиттирилди.
Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сектор раҳбарлари ва тегишли масъуллар ўз ахборотларини тақдим этишди.
Йиғилиш сўнгида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссияси таркибига ўзгартириш киритиш ҳамда шаҳар Кенгашидаги бўшаб қолган 8-сайлов округига сайлов эълон қилиш тўғрисида депутат Озод Ҳасановнинг ҳисоботи эшитилиб, тегишли тартибда қарорлар қабул қилинди.

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

МАВЗУГА ОИД

СОЛИҚЧИ — ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ

admin

ДОИМО БОР БЎЛСИН ЭЗГУЛИК!

admin

ТДТУ ОЛМАЛИҚ ФИЛИАЛИ — УРФУ: ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК РИВОЖИ

admin

ОКМК СПОРТ МАЖМУАСИ — ШАҲРИМИЗГА САЙЁҲЛАРНИ ЖАЛБ ЭТУВЧИ МАНЗИЛ

admin