Image default
Маданият

ҚАДИМИЙ ҚАДРИЯТГА ТУРИСТ БАҲОСИ

Ўлкамизга ёз фасли ҳам кириб келди. Кунлар исиши туфайли барчамиз баҳаво жойларга боришни истаб қоламиз. Қадимий шаҳарлардан бири бўлмиш Самарқанд Ўзбекистоннинг энг гўзал ва жаннатмакон вилоятларидан бири ҳисобланади. Самарқанд тарихий шаҳарлардан Рим ва Афина билан тенгдошдир. Шаҳар меҳмондўстлигимизнинг чинакам намунаси ҳисобланади. Самарқанд ва Бухоро энг кўп туристлар ташриф буюрадиган шаҳарлардир. Ёз фаслининг биринчи ойи бўлишига қарамай шаҳарда жуда кўп сайёҳларни учратамиз.

Шулардан бири Канадалик аёл билан суҳбатлашдим. У мен билан суҳбат қурганидан мамнунлигини айтди ва шаҳар ҳақида ўз фикрларини билдирди: «Ҳар бир кўшк инсонга ўзгача маълумот беради, миноралар дид билан қурилган, ҳаво ҳам, шифобахш сувларингиз, жилокор атласларингиз менга ёқди. Лекин ер ости йўли йўқ, йўллар чуқур, ҳожатхоналар камлиги бироз қийинчилик туғдирди. Аммо ҳаммаси яхши кетмоқда. Меҳмонхоналар шинам, транспорт хизмати яхши, кўчалар чиройли ва озода. Ресторанлар хизмати ҳам яхши, ширин таомлар, айниқса ошингиз жуда ажойиб, таъми ўзгача, менда ўзгача таассурот уйғотди. Шаҳримга қайтганимдан сўнг, албатта, дўстларимга бу ерга келишларини таклиф қиламан».
Самарқандликлар моҳир ҳунармандлардир. Бу ерда Ўрта аср меъморчилигининг энг буюк ёдгорликлари — ғоят гўзал меъморий шакллар ва расмлар сақланиб қолган. Уларнинг ҳар бири кишига ўзгача ҳис бахш этади.

Регистон майдони
Шаҳарнинг диққатга сазовор муҳим жойларидан бири бўлиб, қадимий, аммо ҳамиша навқирон шаҳарсозлик ансамбли сифатида бутун дунёга донғи кетган. Уни учта қудратли мақбара биноси қуршаб олган бўлиб, ҳар бири алоҳида ноёб безак билан пардозланган. Шарқ меъморчилигининг ажойиб намунаси сифатида Самарқанд ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Гўри-Амир мақбараси
15-аср бошларида қурилган бўлиб, ўзбек меъморчилик санъатининг буюк ижодий намунаси ҳисобланади. Муқаддам мадраса шаҳардаги машҳур зиёли арбобларнинг фарзандларига таълим-тарбия берувчи илм маскани сифатида қурилган. Унинг рўпарасида махсус хонақоҳ қад ростлаган. Бино қурилиши Муҳаммад Султон томонидан бошланган бўлиб, у Ислом таълим маркази очишни кўзлаган эди.
Амир Темур ҳажми ва чиройи жиҳатидан сайёрамиздаги бошқа обидалардан устун турган гўзал Бибихоним жоме масжидини қуриб, аёлига совға қилган. Жилвакор деворлари, иншоотнинг баланд қурилган элементлари, мармар тошдан кесиб ишланган бино куббаси Амир Темур ва унинг аёли номларини тарихда муҳрлаш учун хизмат қилиши кераклиги назарда тутилган экан.
Фред Бернард айтганидек: «Юз марта эшитгандан кўра, бир марта кўрган афзалдир».

Ҳайтгул Номозова.

МАВЗУГА ОИД

ХIХ асрга оид ноёб Саксофон

admin

САЁҲАТДАГИ ЭЗГУ МАҚСАД

admin

ЁЗУВ МАШИНКАСИ

admin

МАДАНИЙ МЕРОС

admin