Image default
101 хабари

АНИҚЛАНГАН МУАММОЛАР

ОКМК АЖ Уй-жойларни таъмирлаш ва фойдаланиш бошқармаси биносида «Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш биринчи навбатда» мавзусида кўргазмали семинарлар назарий ва амалий босқичда ташкил этилди. Семинарда бош муҳандис М.Миркамолов аниқланган муаммоли камчиликлар ҳақида гапириб ўтди. ОЁХТТЭБ бошлиғи А.Ахроров сўзга чиқиб ёнғинни олдини олиш чораларини, ёнғин юз бергандаги ҳаракатлар, эвакуация ва ҳудудларни қандай тутиш кераклиги ҳақида маъруза қилди. Ёнғин хавфсизлигининг асосий талаблари, юз берган ёнғинлар ва уларнинг профилактикасига доир видеороликлар намойиш қилинди. Кўнгилли ёнғин ўчириш дружиналари ишчи-ходимлари машғулотлар ўтказишди. Ўтказилган семинар якуни бўйича КЁУД аъзолари фаол қатнашганлари учун касаба уюшмаси томонидан рағбарлантирилди.

М.Хамидова,
ОЁХТТЭБ инспектори.

МАВЗУГА ОИД

ЗАҲАРЛАНМАСЛИК УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?ЗАҲАРЛАНМАСЛИК УЧУН

admin

ЭВАКУАЦИЯ ЙЎЛЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАРНИ БИЛАСИЗМИ?

admin

ИЧАБНИНГ ИЧКИ ЁХБ ҚОИДАЛАРИ

admin

ТЕХНИКАЛАР ЯРОҚЛИ БЎЛСИН

admin