Бугунги ҳаётимиз ахборот маконига тўлиб тошган. Энг эътиборлиси, ахборот узатувчи воситалар сони ҳам ортган. Илгари радио, ТВ ҳамда газета ва журналлар бўлган бўлса, бугунги кунда булар қаторига ижтимоий тармоқлар ҳам қўшилган. Тезкорлик борасида ижтимоий тармоқлар фаолиятини босма нашр, ТВ ва радиога тенглаштириб бўлмайди, лекин интернет ҳамда электр таъминоти билан боғлиқ республика даражасидаги муаммоларимиз бор экан, тармоқ ОАВларини тарихий манбалар сифатида қабул қилиш ноўрин. Дейлик, интернет сайтларида бирорта хатолик кетса, уни тўғирлаш ва олиб ташлаш имкони мавжуд. Бу эса айни ўша сайт ижодкорларида ўта эҳтиёткорлик ёки сўзга масъулият тушунчаларини бироз камайтиришга хизмат қилиш эҳтимоли мавжуд.
Лекин ТВда жонли эфир қилувчи, ёки радиода тўғридан-тўғри кўрсатиб олиб бораётган ҳамда босма ОАВ ижодкорлари ўзлари ёзаётган ёки гапираётган сўзларига нисбатан эҳтиёткор бўлишлиги, уларнинг ҳар бир хато сўзлари тарихий манбага нотўғри реакция учун хизмат қилмаслиги керак.
Обуначиларимиз орасида эса шундай инсонлар борки, улар шаҳар тўғрисида ва сиёсий жараёнлар, шаҳримизнинг асл қаҳрамонлари, мавжуд камчиликлар ҳамда муаммолар таҳлили бўйича ёритиладиган барча ахборотларимизни ўқиган ҳолда доим бизга ўз фикр-мулоҳазаларини етказиб турадилар. Яна шуни таъкидлаш жоизки, шаҳар газетаси, шаҳарнинг эртанги тарихини қоғозларда муҳрлай олади. Шу ўринда, газета ўқиш нима учун керак деган саволимизга, масъул ташкилот раҳбарларининг жавобларини ҳам бир ўқиб кўринг:

ОКМК бошқаруви раиси, сенатор
Маънавият улашувчи, зиё тарқатувчи
Газета инсонларнинг маънавиятини, саводхонлигини оширади. Биринчи навбатдаги энг зарур, керакли ва ишончли маълумотларни ўзида акс эттирувчи манбадир. Қолаверса, давлатдаги ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотларни жамиятга ҳаққоний ва холис етказиб беради. Шаҳримиз аҳолисини қизиқтирадиган барча саволлар жавобини ҳам газеталаримиздан топишимиз мумкин.
Газеталаримиз жуда сермазмун, ажойиб рукнлари мавжуд ва доимо тезкорлик ҳолатида аҳолини қизиқтирган масалалар ечими берилиб борилади.
Газета биринчи галда инсон фикр доирасини кенгайтириш, маънавийозуқа учун ҳам керак. Ҳар қандай маълумотларнинг ишончли манбаси сифатида қаралади. Масалан, «Адабиёт зиёси» маънавият улашувчи, зиё тарқатувчи газета, доим кузатиб бораман.
Мамлакат қудратли, инсонлар бой бўлиши мумкин, лекин маънавияти бўлмаса, у юксалмайди, яъни қашшоқликка юз тутади.
Журналистика касби оғир касб. Бу касб эгаларига биринчи тилагим, улар доимо соғ бўлишсин, фарзандлари ва оилалари бахтига омон бўлишсин. Юртимизда олиб борилаётган иқтисодий жараёнларни, ўзгаришларга юз тутаётган ислоҳотларни тўғри ёритишда уларга омад, зафарлар тилайман.

«Аммафос-Максам» АЖ раҳбари ўринбосари.
Газета ўқиш шарт
Маълумки, ОАВ ходимлари бугун жуда тезкорликда ишлаяпти. Улар етказаётган ахборотлар оқими билан биз шаҳримиз, керак бўлса бутун дунё янгиликларидан бохабар бўлиб бормоқдамиз. Уларсиз гўё ҳаёт тўхтаб қоладигандек, ривожланиш, олдинга қадам ташлаш бўлмайдигандек тасаввуримда. Шаҳримиздаги ўзгаришлар, янгиликлар тўғрисида хабардор қилиб турадиган аслида шу соҳа вакилларидир. Биз барча янгиликларни улар орқали билиб борамиз. Шундай экан, ижтимоий тармоқни кузатиш билан баробарда газетани ўқиш шарт.

шаҳар Тиббиёт бирлашмаси раҳбари.
Аслида аслиятни англаш демак
Газетани мунтазам ўқиб бориш тарафдориман. Газетага обуна бўлмайман, деганларни кўпроқ газета ўқишга чақираман. Чунки умуман газета ва китоб ўқимайдиган одамдан маънавиятли инсонлар чиқмайди. Мунтазам ўқиган одамда юксалиш, ўзгариш, ўзини англаш бўлади.

шаҳар ХТБ мудири.
Содда ва халқчил
Журналист тушунчаси билан бирга блогер сўзи ҳам доим ёнма-ён келмоқда. Расмиятчиликдан ҳоли, халқ тушуна оладиган содда, ўзи доим гапира оладиган одатий сўзлар билан юритадиган каналлар админлари кўпчилиги журналистлардир. Бир жиҳатга эътибор қаратиш керакки, ҳозирги кунда ҳар соҳага оид каналлар мавжуд. Шу ўринда амин бўлдимки, инсоният ҳамма нарсадан зерикади, вақти келиб кўз нурлари кетганда телефон ва компьютерларнинг қанчалик кўзга зиёнлигини англаб етади ва улар ахборотни доимгидек одатий газеталримиздан олишга интилади. Газета бу — тарих. Шаҳримизни борича ўз саҳифаларида ёритиб эртанги кун ёшлари учун ибрат мактаби бўла оладиган энг асосий манбадир. Мен қувонтирадиган яна асосий нарса борки, ҳозир ҳам газетада шеъри ё бирор мақоласи чиққан ўқувчи борми, ўқитувчи борми унга нисбатан жамоада ҳурмат пайдо бўлади. Бу эса газеталаримизнинг нуфузи сақланиб қолинганлигидан далолатдир.

Гезета ва ТВ бу архив материаллар учун энг ишончли манбалар. Шаҳримизда бугунги кунда 4 та газета ва битта телевидения фаолият юритиб келмоқда. Бир-бирини такрорламайдиган, тинимсиз изланишда бўладиган бу соҳа ходимлари эътирофга арзирли. “Олмалиқ ҳаёти” (1991 йил 4 январдан чоп этила бошлаган), «Алмалыкский рабочий» (1952 йил 5 октябрдан чиқа бошлаган), “Рангли металлар” (2006 йил 19 майдан чиқа бошлаган), “За цветные металлы” (1957 йил 6 октябрда ташкил этилган) ва “ОКМК” ТВ замон билан ҳамнафас ҳолда фаолият юритишга ҳаракат қилмоқда. Яъни, Нигора Салимова, Ойсара Дадаева, Умида Қаршибоева, Заҳро Раҳмонова, Хасан Абдуллаев, Шерзод Тиловбердиев, Заҳриддин Махмуталиев, Дилафрўз Эгамбердиева, Людмила Филиппович, Анастасия Калинкина ва Кристина Жуклар бугун шаҳримиз ва ОКМК корхонаси фаолиятини ҳам ижтимоий тармоқлар, ҳам газета ва ТВ орқали баҳоли қудрат ёритиб келишмоқда.

Ахборот замонига мос ҳолда фаолият юритиб келаётган шаҳримиз ОАВлари жамиятимиз ва давлатимиз ўртасида чин маънода кўприк вазифасини ўтаяпти.
Дилдора АБДУРАҲМОНОВА