Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларида маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар диққатга сазовордир.
Бу каби тадбирлар қаторига пойтахтимизда жойлашган музей ва театрларга, «Мангу олов» монументларига, адиблар хиёбонларига уюштирилаётган саёҳатлар алоҳида аҳамият касб этади.
Яқинда ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари «Ғалаба боғи» ҳамда «Адиблар хиёбони»га саёҳат уюштирдилар.
Бу каби саёҳат ва тадбирлар аскарларимизнинг маънавий-сиёсий онгини ўстириш билан бирга Она Ватанга муҳаббат ва миллий истиқлол ғояларига садоқатни янада кучайтиришга ёрдам беради.
Даврон Умурзоқов.