Image default
Шеърий саҳифа

Ёзги таътил

Ёзги таътил бошланди,
Сумка ҳар ён отилди.
Ручка-дафтар сочилиб,
Бир оз хўрсиниб олди.

Лазиз кетди лагерга,
Қобил эса қишлоққа.
Тўпни ортда қолдириб,
Сарвар кетди футболга.

Таътил бизни чорлайди,
Дала боғга ўтлоққа,
Боғда хил-хил пишибди,
Ўрик гилос ва олча.

Чуғурчуқлар чириллаб,
Бизларни пойлаб турар,
Сал қаровсиз қолса боғ,
Меваларга чанг солар.

Салқин жойда ўтириб,
Луғатимни ёдладим,
Тил ўрганиш учун мен,
Астойдил бел боғладим.

Отам доим такрорлар,
Китобга бўлгин ошно.
Ёшлигингда билим ол,
Бўларсан шунда доно.

Китобингни йиртмагин,
Ундан билим оласан,
Агар йиртсанг китобни,
Ахмоқ бўлиб қоласан.

Таътилда бўлсамда мен,
Китобдан қўл узмадим,
Луғатимни олволиб,
Бирма бир такрорладим.

Таътил завқини роса,
Укажоним суряпти,
Тўп кетидан югуриб,
Рекисни чарчатяпти.

Дастурхонда ноз неъмат,
Ёзнинг саховатидир,
Қуёшли Ўзбекистон,
Сенга таъзим минг шукур.

МАВЗУГА ОИД

BAYROG’IM

admin

YAGONA TIRGAGIM, ONAJONIM, SIZ!

admin

TO‘G‘RI YO‘L TANLA

admin

тўйда

admin