Image default
Маданият

ЁЗУВ МАШИНКАСИ

Компьютер ва телефонлар яратилмаган пайтда одамлар матнлар ва жадваллар яратиш учун ёзув машинкаларига мурожaат қилган. Ёзув машинкалари асосан ҳарф, рақам ва белгиларнинг стандарт тасвирларини қоғозга навбатма-навбат тушириб матн ва жадвал босиш учун мўлжалланган қурилма бўлиб, клавиатурали босиш механизми ёзув машинкасининг асосий элементи ҳисобланади. Клавиатуранинг учига босиладиган белгилар бўртма тасвири туширилган ричагга жойлаштирилган.

Компьютерлар пайдо бўлгандан сўнг ёзув машинкасига эҳтиёж камайди. Машина яратилиши илк инглиз ихтирочиси Г.Милл томонидан 1714 йилларда бошлаган. ХIХ аср охирга келиб эса бу ёзув машинкалари оммавий тарзда ишлаб чиқарила бошлаган. Ушбу машина эса 2017 йил 5 июлда Г.Хусанова томонидан музейимизга келтирилган.

МАВЗУГА ОИД

Китобга ошно бўлинг

admin

МАДАНИЙ МЕРОС

admin

Сопол сув қувурлари

admin

ЧЎМИЧ

admin