Image default
101 хабари

ЁНҒИН ТИЛСИЗ ЁВ

Шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига жорий йил 15 июнь куни 2-ЁҚҚ радио алоқачисига “Қалмоққир” МФЙда жойлашган уйнинг молхонасида ёнғин содир бўлаёганлиги ҳақида уй эгалари томонидан хабар тушди. Смена бошлиғи хабарни олиб, ёнғин жойига 2та жанговар бўлинма билан етиб боришди. Ёнғин жойига етиб борилган вақтда молхона том қисмининг 20м2 майдони тутаб ёнаётганлиги маълум бўлди.

Шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан ёнғин жойи ўраб олиниб, бартараф этилди.
Ёнғин вақтида фақатгина молхона том қисмининг 20м2 майдони ёниб зарарланган бўлиб, бошқа яшаш уйлари ва иморатларга зарар етмаган. Ёнғин вақтида уй эгалари томонидан жами 1.378.000 (бир миллион уч юз етмиш саккиз минг) сўм миқдорда моддий зарар кўрилгани аниқланди. Ёнғин вақтида уй эгалари ва бошқа фуқаролар томонидан тан-жароҳати ва ҳалок бўлганлар бўлмаган.
Ҳурматли фуқаролар, доимо ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилишларингизни сўраб қоламиз.

И.Валиев,
шаҳар ФВБ ФВДТ
бошлиғи, сержант.

МАВЗУГА ОИД

ЁНҒИН ВАҚТИДАГИ ҲАРАКАТЛАР

admin

МАВСУМНИ БЕТАЛОФАТ ЎТКАЗАЙЛИК!

admin

ЭНГ КЕНГ ТАРҚАЛГАНЁНҒИН МАНБАЛАРИ

admin

ЭКИПАЖ КОМАНДИРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?

admin