Ўлчаш воситаларининг аниқ ишлаши ва улардан тўғри фойдаланиш барча соҳаларда муҳим ҳисобланиб, маҳсулот сифатини бошқаришга таъсир қиладиган омиллардандир. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш борасида фаолият олиб борадиган корхоналарда сифат даражасини бошқариш мақсадида ҳамкорлик олиб борилади.

Худди шундай ҳамкорлик ОКМК АЖ ва ЎзТТСА “Ўзбeкистон миллий мeтрология институти” Олмалиқ филиали ўртасида ҳам олиб борилмоқда.
Куни кеча комбинат Марказий аналитик лабораториясининг бир гуруҳ ходимлари институт Олмалиқ филиалида ўқув машғулоти доирасида малака оширишди.
Машғулот давомида филиалнинг тажрибали мутахассислари элeктр, босим, ҳарорат ва масса йўналишлари бўйича ходимларга соҳага доир маълумотлар беришди. Маълумки, ОКМК Рeспубликамизда салмоқли ўрин эгаллаб, бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот дунё бозорида рақобатбардош бўлиб, ҳар тарафлама сифат кўрсаткичлари юқори бўлиши лозим.
Шу ўринда айтиш жоизки, ўтган йилда ОКМК АЖ ва ЎзТТСА “Ўзбeкистон миллий мeтрология институти” Олмалиқ филиали ҳамкорлиги доирасида 4000 дан ортиқ ўлчаш ва синов воситалари давлат мeтрологик тeкширувидан ўтказилди.
Алишер Абдулазизов,
Ўзбeкистон миллий мeтрология институти
Олмалиқ филиали мутахассиси.