Image default
Табриклаймиз

ШАҲАР ҲОКИМИ ҚОБИЛ ХАМДАМОВНИНГ МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан шаҳримиз журналистларини, матбаа ва нашриёт, телевидение соҳасининг жонкуяр ижодкорларини, соҳа фахрийларини самимий табриклайман.
Ижод аҳли, айниқса, журналистлар рўй бераётган воқеликка теран кўз билан боқиб, уни ўз ҳаёти ва турмуши билан чамбарчас тасаввур этиб фикрлайдиган жонкуяр инсонлар, қалби қайноқ кишилардир.
Ижод ва тафаккурнинг таъсирчан муҳитида шаклланиб, элу халқимизнинг манфаати, келажагини кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнини ёритишда юртбошимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, «Оммавий ахборот воситалари сўзда эмас, амалда «тўртинчи ҳокимият» даражасига кўтарилиши зарур. Бу — замон талаби, ислоҳотларимиз талаби» деган фикрларига монанд фаолият юритмоқдасиз.
Шаҳримизда бугунги кунда 50 нафардан зиёд соҳа вакилларини ўзида жамлаган 5 та расмий оммавий ахборот воситаси фаолият кўрсатмоқда.
Уларнинг орасида анъанавий ахборот воситалари бўлмиш газеталар ҳамда телеканал, интернет журналистикаси миллий ахборот майдонида тобора мустаҳкам ўрин эгаллаб, замон талаблари асосида янгиланиб бораётганини алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозим.
Бу борада сўз кетганда, — “Олмалиқ ҳаёти” таҳририяти биноси замонавий услубда қайта таъмирланиб, журналистларнинг ижод қилиши учун барча шарт-шароитлар яратиб берилганлигига тўхталишим лозим. Шунингдек, жорий йил Олмалиқ шаҳри «Тараққиёт стратегияси» дастурига киритилиб, август ойида таҳририятнинг моддий техник базасини янгилаш режалаштирилган.
Бундан ташқари ўз иш фаолиятини 2016 йилда бошлаган ОКМК телевиденияси бугунги кунда зарур техник жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, нафақат ОКМК корхонаси, балки, шаҳримизга оид ҳар бир жараённи ёритишда фаол бўлишмоқда.
Ҳозирги вақтда шаҳримиз телевиденияси ва газеталари халқимизнинг илмий-маърифий, маънавий-маданий савиясини юксалтириш, мазмунли ҳордиқ чиқаришга бўлган эҳтиёжини қондириш йўлида ўз фаолиятини такомиллаштириб бораётгани эътиборга лойиқдир.
Буларнинг барчаси, ҳеч шубҳасиз, соғлом рақобат муҳитини яратиш, фикрлар хилма-хиллигига эришиш, матбуот минбари орқали барча ижтимоий қатламларнинг фикр ва қарашларини ифода этиш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш ҳамда президент илгари сураётган очиқлик сиёсатини амалда кўрсатиб бериш учун мустаҳкам замин бўлмоқда.
Қўшимча сифатида шуни ҳам айтиб жоизки, вилоятимизда «Нурафшон ТВ» телеканалини очилиши ва Журналистлар ижодий уюшмасининг қайта ташкил этилиб, вилоят ҳокимлиги томонидан замонавий жиҳозлаб берилган ўз биносига эга бўлиши ҳам бугунги кун журналистларига бўлаётган эътиборнинг ортиб бораётганидан далолатдир.
Ҳар қандай касб эзгуликка хизмат қилар экан, шубҳасиз, халқ назарида улуғвор, жамият ҳаётида қадрлидир. Шу маънода, зиммангиздаги улкан ва заҳматли меҳнатни улуғлаб, шу касбдан қадр ва шараф топиб юрганингиз Сизга Яратганнинг иноятидир.
Фурсатдан фойдаланиб, Сиз азизларни касб байрамингиз билан яна бир бор қутлар эканман, касбингиздан доимо барака топиб, эл назаридан қолманг, дейман. Оилангиздан фаровонлик, дастурхонингиздан тўкин-сочинлик аримасин.

МАВЗУГА ОИД

«МЕҲНАТИМДАН ҚАДР ТОПДИМ»

admin

АЗИЗ МЕҲРИБОН ЎҒЛИМ ТУРОНОВ ШОДЛИК АБДУҒАНИЕВИЧ!

admin

Ҳамшаҳримиз Қизилгул Қосимова «Шуҳрат» медали билан тақдирланди

admin

ҚАДРЛИ ОПАЖОНИМ МУҚАДДАС ТУРСУНАЛИЕВА!

admin