Image default
Таълим

ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисида низом”и тасдиқланиб, олтин ва кумуш медаллар аъло баҳоларга ўқиган ўқувчиларга берилиши, кириш имтиҳонларида имтиёзли баллар берилмасада, ўқувчиларни таълим олишга бўлган қизиқишларини янада ошириш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш ва иқтидорли ўқувчилар билимини рағбатлантириш белгилаб берилган.
Низомга асосан бугунги кунда битирувчиларга «олтин» ва «кумуш» медаллар топширилмоқда.
Жумладан, жорий йил 28 июнь куни шаҳар ҳокимлигида 2021-2022 ўқув йилини аъло баҳолар билан тамомлаган 29 нафар 11-синф битирувчисига шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов ҳамда шаҳар Халқ таълими бўлими мудири Ғайрат Хамиров томонидан «олтин» ва «кумуш» медаллар ҳамда фахрий ёрлиқлар тантанали тарзда топширилди.
Маълумот учун айтиш жоизки, 2020-2021 ўқув йилида 1979 нафар битирувчидан 13 нафарига «олтин», 2 нафарига «кумуш» медаллар берилган бўлса, 2021-2022-ўқув йилида 1517 нафар битирувчининг 21 нафарига «олтин» ва 8 нафарига «кумуш» медаллар берилди.
Шунингдек, фахрли битирувчиларнинг ота-оналари ҳам ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан рағбатлантирилди.

Шаҳар ҳокимлиги
Ахборот хизмати.

МАВЗУГА ОИД

ЎЛЧАШЛАРДАГИ ҲАМКОРЛИК СИФАТ ГАРОВИ

admin

МИЛЛИЙЛИКДАН МИЛЛИЙ РУҲГАЧА

admin

АБИТУРИЕНТЛАР, БОРМИСИЗ, ОМОНМИСИЗ?

admin

«ЎҚИТУВЧИЛИК — МЕН УЧУН ШАРАФ»

admin