Image default
Жамият

МЕНИНГ КОНСТИТУЦИЯМ

Мамлакатимизда Конституциявий ислоҳотлар муҳим босқичга кирди, «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамалари марказида бўлиб турибди. Қувонарлиси, ушбу муҳокамалар марказида шаҳримиз фуқароларининг ҳам фаоллигидир. Хусусан, шаҳримиз ёшларидан бирининг бу жараёнга муносабатларини қуйида ўқишингиз мумкин.

Ҳозирги кунда юртимизда ёшлар ойлиги доирасида кенг миқёсда спорт ва маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Шу билан биргаликда бош қомусимиз бўлган Конститутциямизга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш борасида ҳам ёшларимиз фаоллиги сезиларли даражада эканлиги бизни қувонтирди. Энг муҳим жиҳати шундаки, ёшлар томонидан берилган таклифларнинг 70 фоизи қабул қилинганлиги биз ёшларга қувонч ва ғурур ҳиссини бағишлади.
Мен ёшлар етакчиси сифатида ушбу ислоҳотларни қўллаб-қувватлайман. Сабаби Конституциямизда ёшларимизнинг спорт, илм-фан, ижод йўналишларида ўз имкониятларини намоён қилишлари учун шарт-шароитлар яратиш давлат томонидан кафолатланиб берилмоқда.

Дониёр Абдураимов,

Олмалиқ шаҳри Увайсий маҳалла
фуқаролари йиғини ёшлар етакчиси.

Юртимизда муҳим сиёсий жараён кечмоқда. Яъни, бош қомусимиз Конституциямизга ўзгартиришлар киритилиш арафасида. Қувонарлиси шуки, таклифларнинг деярли 70 фоизи ёшлар томонидан берилган. Демак, биз ёшлар юртимизнинг тақдирини ҳал этишдек сиёсий жараёнга ўз ҳиссамизни қўшмоқдамиз. Шу мамлакатда туғилиб, кичик-кичик қадамлар билан катта мақсадлар сари одимлаётган миллат қизи сифатида шуни айтишим мумкинки, муҳокама учун қўйилган таклифларда биз ёшлар учун ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор қонуний асослар белгиланган. Ўзбекистон ёшлари қайси соҳада бўлмасин, спортми, фан-таълим ёки маданиятдами, барчасида ҳақ-ҳуқуқлари Конституция билан муҳофазаланади.

Мардона Пардаева, Ёшлар парламенти аъзоси

МАВЗУГА ОИД

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ РЕФЕРЕНДУМИНИ ЎТКАЗУВЧИ РЕФЕРЕНДУМ УЧАСТКАЛАРИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА

admin

ТАҲЛИЛДАН ТАНҚИДГАЧА ЁХУД МАСЪУЛЛАР ҲАМ НАЗОРАТДА

admin

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” МАССИВИ ҚАЕРДА ВА ҚАЧОН БАРПО ЭТИЛАДИ?

admin

ШУНЧАКИ ГАПНИ ЭМАС, ИШНИ ҲАМ БИЛИШ КЕРАК

admin