Image default
Жамият

МУДДАТИДАН АВВАЛ ТАЛАБА БЎЛГАН ЁШЛАР

Ҳар йили 30 июнь — юртимизда Ёшлар куни сифатида кенг тантана қилинади. Сўнгги йилларда ёш йигит-қизларимиз учун яратилаётган кенг кўламдаги имконият ва шарт-шароитлар, уларнинг ўқиб-ўрганишлари, қизғин фаолият кўрсатишлари учун қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик нафақат юртдошларимиз, балки дунё ҳамжамиятини ҳам ўзига жалб этаётир.Бу борада шаҳримиз ёшлари фаоллигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Ўзини кўрсата олаётган, маълум бир ютуқларга сазовор бўлаётган ёшлар эса доимий равишда муносиб рағбатлантирилиб келинмоқда. Саҳифаларимизда шаҳримиз ёшларига кўрсатилаётган эътибор ва ёшларнинг бунга муносабатларини мутолаа қилишингиз мумкин.

Сўнгги йилларда мактабни битираётган битирувчиларнинг муддатидан аввал талаба бўлиш бахтига эришаётгани қувонарли ҳол, албатта.

Бугунги кунга келиб шаҳримизнинг жуда кўплаб ёшлари нафақат юртимиздаги энг нуфузли олийгоҳлар, балки чет давлатлардаги олий таълим масканларига ҳам ҳужжат топширишиб, талабалик бахтига муяссар бўлишмоқда. Жумладан, шаҳримизда 2021 йил 134 нафар шаҳримиз ёшлари муддатидан олдин чет давлатлардаги нуфузли таълим масканлари талабаси бўлишган бўлса, жорий йилнинг бугунги кунига қадар 7 нафар битирувчи ўқувчиларимиз хорижнинг энг яхши олийгоҳ талабалари бўлишди. Биз уларнинг айримлари билан суҳбатда бўлдик.

ТАСЛИМ БЎЛМАСЛИК

Даробжонов Довудбек Диёрович

1-ИДУМнинг 11-синф битирувчиси. Довудбек математика, рус тили ва физика фанларидан тайёргарликни юқори даражада олиб бориб, ҳозирда Россия давлатининг Сибир Федерал Университети олий таълим муассасасига муддатидан олдин ўқишга қабул қилиниб, талабалик бахтига муяссар бўлди.
Ота-онасининг ишонган фарзанди бўлган Довудбекнинг мақсади юқори савиядаги билимга эга бўлган ҳолда юртимиз учун керакли кадр бўлишдир.
Довудбек келажак учун керакли касб эгаси бўлиш учун доим ўз устида ишлаб, билим эгаллашга ҳаракат қилади.

ЯХШИ ҲАЁТ УЧУН ДОИМ ҲАРАКАТДА БЎЛИШДИР

Назирова Турсуной Муроджон қизи

15-мактабнинг 11-синф битирувчиси. Мақсади аниқ ва гуманитар фанлар йўналиши бўйича мутахассис бўлиш. Устозлари Любов Владимировна ва Раиса Олеговна кўмаги билан олий таълимга кириш учун тайёрланган Турсуной ўз билим салоҳиятини синовдан ўтказиш учунгина Россия Федерацияси Давлат Томск Университетига ҳужжат топширди. Ўқишга кирганлиги тўғрисидаги хабар эса унинг ўзига бўлган ишончини яна бир карра оширгани рост.
Лекин унинг асосий мақсади юртимиздаги олий таълим масканларида ўқиб, шу юрт келажаги учун хизмат қилишдир.

ҚАТЪИЯТЛИ БЎЛИШ

Пўлатбоев Асилжон Орифжон ўғли

20-ИДУМнинг 11-синф битирувчиси. Асилжон АҚШнинг Лондондаги Richmond the American International University in londonга халқаро университетига ҳамда University of East London олий таълим муассасаларига муддатидан олдин қабул қилинди. Асилжон ҳам оилада бош фарзанд, бош невара. 5,6-синфларда ўқиб юрган кезлари фақат Ўзбекистондаги энг нуфузли олийгоҳларда ўқишни орзу қилган. Лекин мактабни битирар арафаси Жанубий Кореяда ишлаётган дадаси чет давлатларда ўқишни тавсия қилганда Асилжонда аввалига қўрқув бўлган, лекин бу қўрқув мақсадни амалга оширишга ҳалақит қилмаган. Дадасининг ёнида бўлиш мақсадида Кореяда ўқишни режа қилиб, корейс тилини ҳам ўрганди. Лекин кейинчалик дўстлари билан чет давлатларидаги таълим муассасаларини ўрганиб, ҳужжатини Англияга топширишга қарор қилди.

“ҲЕЧ НАРСА ЯХШИ ЁКИ ЁМОН ЭМАС — БАРЧАСИ НАРСАЛАРГА ҚАНДАЙ ҚАРАШИМИЗГА БОҒЛИҚ”

Шомилова Шаҳзода Абдуқаҳҳор қизи

17-мактабнинг 11-синф битирувчиси. Шаҳзода инглиз тили фанидан IELTS-6 даражасини қўлга киритиб, ҳозирда Англия давлатидаги Richmond the American International University in londonга ҳужжат топшириб, талаба бўлди. Лекин Шаҳзоданинг мақсади IELTS бўйича юқорироқ даражага эришиб, Корея давлати томонидан олий таълим учун ажратиладиган грант соҳибаси бўлиш. Чет элга бориб ўқишга бўлган асосий сабабларидан бири — дунёни кўриш имкониятидир.
Чет элда ўқиш бизни бутунлай янги маданиятга, турли тилларни чуқурроқ ўрганишга чорлайди ва бизга энг юқори даражадаги соф академик тажриба беради. ўз юртимдан узоқда бўлишнинг мен учун фойдалилиги мустақил қарорлар чиқаришга ўзимни ўргатишдир, — дейди Шаҳзода.

МАВЗУГА ОИД

ЭНДИ ҚУЁШ НУРИДАН ҲАМ ДАРОМАД КЎРИШ МУМКИН

admin

ҲУҚУҚ-ТАРТИБОТ МАСКАНЛАРИ АҲОЛИ УЧУН КЕРАКМИ?

admin

Mukofot

admin

ЁШЛАР ПАРЛАМЕНТИ СЕНАТДА

admin