Image default
Жамият

ДАВЛАТ ТИЛИГА БЎЛГАН ЭЪТИБОР – МУСТАҚИЛЛИККА БЎЛГАН ЭЪТИБОР

Мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш баробарида реклама бозорига бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда. Ҳозирги вақтда дунёда 7мингдан зиёд тиллар мавжуд бўлиб шундан ўзининг давлат тили ва миллатига мос 250га яқин халқ ўз давлатини қура олган. Олимларнинг башорат қилишича, келажакда 250 та тилгина ўзини сақлаб қолади. Демак, ўйлаб қарасак қанчадан қанча тиллар давлат тили сифатида қабул қилинмаган, эътироф этилмай қолиб кетган ёки йўқолиб кетиш арафасида турибди. Биз ўз тилимизга, миллатимизга мос равишда “Ўзбекистон” номли буюк ўзбек давлатини қурдик. Агарда шу давлат бўлмаганда ўз миллатимизга хос давлатни ер юзидан топа олмаган бўлардик. Бу мен учун ва ҳозирги вақтда ер юзида ўзбек тилида сўзлашувчи қарийиб 50 миллион кишининг фахри ва ифтихоридир.

Ҳозирги кунда Олмалиқ шаҳрида турли ташқи реклама ва эълон баннерлари мавжуд, лекин уларнинг айримлари давлат тилида эмас ўзга тил-ларда ёзилган, давлат тилида ёзилган бўлса ҳам лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида эмас, ёки афсуски имловий хатолари мавжуд. Эндиликда шуларни ҳисобга олиб, давлат тилимизни, ёзувимизни ҳимоя қилиш мақсадида, ташқи реклама ва эълон баннерлари ҳокимликларнинг тил бўйича маслаҳатчилари тавсияси билан ўрнатилади.
“Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида»ги Қонунга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддасида: Лавҳалар, эълонлар, нархномалар ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида расмийлаштирилади ва эълон қилинади ҳамда бошқа тилларда таржимаси берилиши мумкин, дейилган. Мамлакатимизда ўзбек тилида сўзлашувчилар сони деярли 87 фоизни, шаҳаримизда эса ўзбек тилида сўзлашувчилар сони деярли 80 фоизни ташкил қилади. Демак, ҳурматли тадбиркор мижозларингизнинг деярли 80 фоизи ўзбек тилида гаплашади ва лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини билади. Сиз, рекламангизни аввало давлат тили ва лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида, зарур ҳолатда бошқа тилларда таржимасини келтиришингиз мақсадга мувофиқдир. Реклама мазмунининг таржимаси қуйидаги талабларга риоя этган ҳолда бошқа тилларда такрор берилиши мумкин: реклама мазмунининг бошқа тиллардаги таржимаси матни унинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилидаги асосий маъносини бузиб кўрсатмаслиги керак; ташқи реклама орқали жойлаштириладиган рекламанинг бошқа тиллардаги таржимаси матни Ўзбекистон Республикаси давлат тилидаги асосий маъносини бузиб кўрсатмаслиги керак.
2020–2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепсиясини 2020–2022 йилларда амалга ошириш Дастурига кўра, 2023 йил 1 январгача давлатимиздаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтилиши керак.

М.Шанаев,
шаҳар ҳокимининг
Давлат тили бўйича маслаҳатчиси.

МАВЗУГА ОИД

“СИҲАТ САЛОМАТЛИКСТРОЙ” БСК ЎТГАН ЙИЛИ ҚАНДАЙ ИШЛАДИ?

admin

“АММОФОС-МАКСАМ” АЖДА САЙЁР СЕМИНАР

admin

ҚУРИЛИШЛАР ҚУСУРСИЗМИ?

admin

ОЛИМЛАР ПАХТА ТЕРИМИДА

admin