Салбий фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ОКМК АЖ корхоналарида учрашувлар, семинарлар кўнгилли ёнғин ўчириш дружиналари билан машғулотлар ўтказилмоқда. Шу билан бирга, ОКМК АЖнинг 000079-сонли буйруғига асосан ходимларни ёнғин-техник минимумларига ўқитиш жорий йилга режалаштирилган. Шу боис ОКМК АЖ Ишлаб чиқаришни автоматшлаштириш бошқармасида (ИЧАБ) жорий йил 16 июнь куни ишчи-ходимлар билан ОЁХТТЭБ бошлиғи А.Ахроров томонидан ёнғин хавфсизлигини олдини олиш мақсадида семинар ўтказилди. Унда 61 нафар ишчи-ходимлар қатнашдилар. Йиғилиш жараёнида ис газидан заҳарланиш, ёнғин келиб чиқиш сабаблари, ташкилот майдонларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари, оловли ишларни олиб боришда ЁХ талаблари ва бошқа мавзуларда суҳбат ўтказилди.
Гулнора Шокирова,
ОКМК АЖ ОЁХТТБ инспектори.