Image default
Жамият

МИЛЛАТЧИЛИК, СЕПАРАТИЗМ, НАЦИЗМ ГОЯЛАРИГА КАРШИ

Сўнги кунларда ижтимоий тармоқларда катта шов — шувга сабаб бўлган Қорақолпоғистондаги воқеалар деярли барчанинг диққатини тортиб улгурди. Ёлғон хабарлар ва одамлардаги фейк хабарларга қарши иммунитет мавжуд эмаслиги воқеалар ривожини жиддийлаштириб юборди.

Интернетдан олинган маълумотларга таянадиган бўлсак, бир нечта сепаратизм (французча — ажратилган, алоҳидаликка интилиш, диний, этнографик, сиёсий, иқтисодий сабабларга кўра, ажратиб олиб янги давлат тузилмаси тузиш ёки мамлакатни бир қисмини муҳториятга айлантириш ҳаракати) гуруҳлар томонидан амалга оширилган чиқишлар вазиятни изидан чиқарди.
Одамлар орасида эса сепаратистларнинг фейк маълумотлари тарқашда давом этди. Қардош миллатлар ҳисобланган қорақалпоқ ва ўзбек халқлари орасига нифоқ солмоқчи бўлган қора кучлар эса яширинча иш қила бошлади.
Воқеалар ривожи жиддий тус ола бошламасдан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг шахсан ўзлари Тошкент — Нукус йўналишида воқеа жойига етиб борди. Айнан ўша куннинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси раҳбари Камалов ва бир нечта амалдорлар иштирокида йиғилиш ўтказган Президент конституция билан боғлиқ масалага ойдинлик киритиб ўтди.
Унда Конституциядаги 70,71,72,74,75 — моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолиши зарурлигини таъкидлади. Шунингдек ғараз ниятли кучлар таъсиридан ҳимояланиш, уларга қарши самарали курашиш учун фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2022 йил 3 июль куни соат 00:01 дан 2022 йил 02 август куни 00:00га қадар фавқулодда ҳолат жорий этилди.
Ижтимоий тармоқларда бир неча ҳештеглар остида олиб борилган ноқонуний чиқишлар фаолияти тўхтатилди. Миллатчилик, сепаратизм, нацизм ғояларига даъват этувчи хабарлар тарқатган ҳар қандай шахсга нисбатан жиддий чоралар кўрилиши белгиланди.
Президент Ш.Мирзиёев 3 июль куни Қорақалпоғистон Республикасининг туман ва маҳаллаларида халқ билан учрашувлар ўтказди уларнинг фикри эшитилди ва ўрганилди. Айнан ўша куннинг ўзида қардошларимиз юртига одатий ҳаёт тарзи яна қайтди. Нукусдаги тартибсизликлар натижасида жами 243 нафар шахсга жумладан 38 нафар ҳуқуқ тарғибот орган ходимларига турли даражадаги тан-жароҳати етказилган. Оғир тан-жароҳати туфайли 18 нафар фуқаро вафот этган.

Жавоҳир Мусурмонов,
Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети 3-босқич талабаси.

МАВЗУГА ОИД

ШУНЧАКИ ГАПНИ ЭМАС, ИШНИ ҲАМ БИЛИШ КЕРАК

admin

ГЎЗАЛЛИК САЛОНЛАРИ АГАР ГЎЗАЛ БЎЛСА…

admin

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг XLVIII сессияси

admin

ДАВЛАТ ТИЛИГА БЎЛГАН ЭЪТИБОР – МУСТАҚИЛЛИККА БЎЛГАН ЭЪТИБОР

admin