Image default
Жиноят ва жазо

ЎХШАМАГАН “ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК”

Умримиз давомида манзилимизга етмоқлигимиз учун бизга турлича йўллар тақдим этилади ва уларни биз турли усулларда босиб ўтамиз. Кимлардир манзилига қийинчиликлар билан етиб келса, кимлардир осон йўлни танлашни ўзига маъқул деб кўради. Шундайлардан бири Тимур Шарипов (исм-шарифлар ўзгартирилган) ўзининг қабиҳ жиноятига яқини яъни, турмуш ўртоғини ҳам шерик қилишдан тоймади. Тимур Зарифа Асадова билан шаърий никоҳ асосида яшаб келиш асносида гиёҳвандлик моддаларини сақлаш ҳамда уни сотиш учун аёлини ўзига шерик қилди.

2021 йил 28 ноябрь куни Зарифа Асадова турмуш ўртоғи Тимур учун айтилган гиёҳвандлик воситасини ўзининг яшаш ҳудудидаги дала майдондан пиёда олиб кетаётган вақтда Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси ДХХ ҳодимлари томонидан гумонланиб тўхтатилди. Аёлнинг тегишли буюмлари текширилган, унда гиёҳванд моддаси борлиги ашёвий далиллар билан исботланди.
Аёл айбига иқрор бўлиб, ушбу моддани Тимур Шариповга олиб бораётганини тан олди. Ўз навбатида судда сўзга чиққан Тимур ҳам ушбу гиёҳванд моддасини таниши Фарид Азраповга пулламоқчи бўлганлигини ва қилган ишидан пушаймонда эканлигини тан олди.
Суд ҳар иккала судланувчининг гиёҳванд моддасини сақлаш ва сотиш айбловларини тўлиқ исботлари мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топиб, 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Суд ҳайъати, суд-наркология экспертизасининг хулосасига кўра, судланувчи Фарид Азраповга гиёҳвандлик билан изтироб чекишини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддасини қўллаб, гиёҳвандликдан мажбурий даволаш чораларини қўллашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблади.

МАВЗУГА ОИД

НАФСИГА ҚУЛЛИК — ҚАДРИ БИР ПУЛЛИК

admin

ТЎҒРИ ЭМАС, ЎҒРИ БЎЛДИ

admin

ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРТИЗА – МАРКАЗНИНГ МАҚСАДИ

admin

ШАҲРИМИЗДАГИ ҚАЙСИ ЖОЙЛАР ЧЎМИЛИШ УЧУН ХАВФЛИ?

admin