2018 йилнинг октябрь ойида “МИСиС” Миллий тадқиқотлар технологик университети Олмалиқ филиали илк талабалари учун ўз эшикларини очган эди. Тўрт йил кўз ўнгимизда ўтиб кетди ва шу кунларда олийгоҳнинг илк бакалаврлари катта ҳаёт сари илк қадамларини қўйиш арафасида туришибди.
Жорий йилда филиалимизни 75 нафар бакалавр битиради: университетнинг “Металлургия” йўналиши бўйича 53 нафар, “ТЖИЧА” йўналиши бўйича 22 нафар талаба тамомлайди.
Улардан тўрт нафари қизил дипломли. Булар Елена Руклинская, Камила Юсупова, Дилроза Мурабидинова ва Беҳзод Муталов. Филиалнинг бошқа талабалари қаторида Беҳзод ҳам ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси ва бошқа давлат стипендиялари бўйича республика танловида иштирок этиб, Президент стипендианти бўлди.
Фарҳодбек УМАРОВ,
“МИСиС” МТТУ ОФ директори,
техника фанлари доктори, профессор .