Image default
Жамият

ҲАРБИЙ ҚИСМДА БИР КУН

Тошкент вилоятида жойлашган ДХХ Чегара қўшинлари тасарруфидаги ҳарбий қисмларнинг бирида Олмалиқ шаҳар Абдулла Қодирий ва «Теракли» МФЙнинг ёшлар етакчилари билан ҳамкорликда ёшларда ватанпарварлик, миллий ғурур туйғуларини шакллантириш мақсадида “Ҳарбий қисмда бир кун” шиори остида очиқ эшиклар куни ташкил этилди.
Ҳарбий қисмга саёҳат давомида ёшлар ҳарбийлар ҳаёти, чегарачи-қаҳрамонларнинг мардликлари, қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларнинг ишлатилиши, хизмат ҳайвонларини чегара хизматида қўллаш тартиби, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиши ва ҳарбий хизматчилар турмушига оид бошқа жиҳатлар ҳақида кенг тасаввурга эга бўлдилар.
Тадбир якунида ҳарбий хизматчилар ва ёшлар ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олишди.

Д.Умурзоқов,
катта сержант.

МАВЗУГА ОИД

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ 98-СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

admin

МАҲАЛЛА ГУЗАРИ АҲОЛИ ИХТИЁРИДА

admin

ЁШЛИК АЛЬМАНАХИ

admin

ЁПИҚ КЎРИЛГАН ШАҲАР КЕНГАШИ СЕССИЯСИДА НИМА ГАПЛАР БЎЛДИ?

admin