Image default
Адлия саҳифаси

МАҲАЛЛАЛАР УЧУН МУҲИМ ЯНГИЛИК

“Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, жорий йил 1 июлдан Маҳаллаларда комплекс ёндашув асосида ижтимоий хизматларни ташкил этиш тизими босқичма-босқич жорий қилинади.
Қарор билан Маҳаллаларда комплекс ёндашув тизими асосида ижтимоий хизматларни жорий қилишни мувофиқлаштириш бўйича республика штаби ташкил қилинди.

2022 йил 1 ноябргача:

*маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳар 2 ҳафтада Ҳудудий штабларга қуйидаги маълумотларни киритади:
*хонадонлар аҳволи, оилаларнинг ижтимоий хизматларга эҳтиёжи;

*оилаларга аниқ ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича маълумотлар;

*мураккаб операцияларга, ногиронларнинг протез-ортопедия буюмларига эҳтиёжи бўйича буюртмалар;

*Ҳудудий штаблар ушбу маълумотларни ўз ҳудуди кесимида умумлаштирган ҳолда 2 кунда Мувофиқлаштириш штабига юборади;

*Мувофиқлаштириш штаби келиб тушган маълумотлар асосида 3 кунда ҳақиқатда ижтимоий хизматга эҳтиёжманд бўлган оилаларга Ҳудудий штаб аъзосининг масъул ходими томонидан манзилли ижтимоий хизмат кўрсатилишини ташкиллаштиради.

  • Шунингдек, 2022-2023 йилларда республика бўйича жами 827 780 нафар (шундан жорий йилда 383 565 нафар) хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш назарда тутилган.

Жорий йил 1 августдан дастлаб Сурхондарё вилоятидаги маҳаллаларда (2022 йил 1 ноябрдан республиканинг бошқа барча маҳаллаларида) “Маҳаллада ижтимоий хизмат” модули орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими жорий этилади.
Меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган хотин-қизларни касбга ўқитиш билан боғлиқ харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига БҲМнинг 4 баробаридан ошмаган миқдори давлат томонидан қоплаб берилади.

Соли ХАКИМОВ,
Оҳангарон шаҳар адлия
бўлими ЮХКМ бошлиғи,
1-даражали юрист.

МАВЗУГА ОИД

ЧОРРАҲАЛАРДА РАҚАМЛИ БОШҚАРУВ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ҚИЛИНАДИ

admin

АЛИМЕНТ ТЎЛАШДАН БЎЙИН ТОВЛАГАНЛАР УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

admin

ЯНА БИР СОҲА ХОДИМЛАРИГА БОДИКАМЕРАЛАР БЕРИЛАДИ

admin

ТАРАФЛАРНИНГ КЕЛИШУВИГА КЎРА МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИ БЕКОР ҚИЛИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

admin